Болажонлар қувончи

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг «Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида боғчаларда яратилган шарт-шароитларни яхшилаш, кичкинтойларнинг ақлий қобилиятини ўстириш, уларни мустақил фикрлашга ўргатиш мақсадида амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, партиянинг ҳудудий, маҳаллий кенгашлари ташаббуси билан ҳудудларда жами 16 та мактабгача таълим муассасасида янги “Шахмат майдончаси” болажонларга совға қилинди ва жойларда бу борадаги хайрли ишлар давом этмоқда.
Жиззах шаҳридаги 6, 10, 34-сонли, Бахмал туманидаги 1, 3, 8-сонли, ўаллаорол туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасаларида жажжи болажонлар боғчада ўз вақтини мазмунли ўтказишлари учун шахмат майдончаси ташкил этилди.
Тарбияланувчиларга “Шахмат майдончаси” совға этилганидан болажонлар ва уларнинг ота-оналари беҳад мамнун. Шахмат-шашка ўйини бола тарбияси, кичкинтойларда илк билим кўникмаларини пайдо қилишда таъсирчан аҳамиятга эга экани боис бошқа МТМ ходимлари ҳам ўзи фаолият юритаётган боғчада партия билан ҳамкорликда “Шахмат майдончаси” барпо этиш таклифини баён этишмоқда. Қувонарли томони шундаки, бу ишга болажонларнинг ота-оналари ҳам хайрихоҳлик билдиришмоқда. Янги майдончадаги шахмат доскасида шашка, шахмат ўйнаш болажонларнинг севимли машғулотига айланди.
Тошкент вилояти партия кенгаши томонидан дастлаб ҳар бир тумандаги битта боғчада “Шахмат майдончаси” барпо этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айни кунларда шу мақсадда ҳомийлар, ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан иш олиб борилмоқда.
Паркент туманидаги 11-сон “Наврўз” номли мактабгача таълим муассасасида халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутати ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида барпо этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга туҳфа қилинди. Майдончага ўрнатилган шахмат-шашка доскаси ҳажми катталиги (3х3 метр) билан ҳам болажонларга дона суришда қулай.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 49-, 25-мактабгача таълим муассасаларида, Нишон туманидаги 2-, 16-, 20-МТМларда шахмат-шашка майдончалари ташкил этилди.
Зеро, фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишида боғча ёшидан бошлаб уларнинг қобилиятини ривожлантириш, билим кўникмаларини шакллантириш муҳим ўрин тутади.
Фаррух АБДУҲАМИДОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати масъул ходими

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бошланғич партия ташкилоти партиянинг ўзаги ҳисобланади.
01 янв 1970
Бухоро вилоятида партиямизнинг етакчи ва фаоллари жойларда электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриш, ...
01 янв 1970
Республикамизнинг барча ҳудудларида партия электорати манфаатларига сидқидилдан хизмат қилувчи ва дастурий мақсадларимиз ижроси учун курашувчи қуйи...
01 янв 1970
Мамлакатимизда фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳақида ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.&nbs...