Электорат ишончи ортмоқда

/
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли ўртасида ўтказилган мулоқотлар давомида аниқланган муаммолар ечимини топишда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигига суянмоқда.
Жумладан, депутатлик гуруҳи аъзоси Карим Бомуродов “Доригар” қишлоғида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони Сабина Расуловани ногиронлик аравачаси билан таъминлаш юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови киритди. Тез орада С.Расулова ногиронлик аравачаси билан таъминланди. Шунингдек, Сабинанинг тумандаги 49-умумтаълим мактабига бириктирилганига қарамай, уйда таълим бериш етарлича ташкил қилинмаётганлиги муаммоси ҳам депутат кўмаги билан бартараф этилди.
Депутат аралашгач, “Арабхона” қишлоғида яшовчи фуқаро Зебо Мажидованинг 1990 йилда туғилган, туғма 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди Фаррух Раҳмоновни ногиронлик аравачаси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Тўғри, фуқаро ушбу масалада бирор ташкилот ёки депутатга мурожаат қилмаган. Депутат Карим Бомуродовнинг ушбу хонадон аҳли билан мулоқоти айни муддао бўлди. Депутат ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаро Ф.Раҳмоновнинг ногиронлик ҳолати тўлиқ ўрганилди. Айни пайтда ногиронлик аравачаси олиш учун барча зарурий ҳужжатлар туман тиббиёт бирлашмасининг ижтимоий тармоқлар бўлимига тақдим этилиб, фуқаро навбатга ёзилди.
Депутатлик гуруҳи аъзоси Ҳамрогул Ашурова ҳам фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ижобий ечим топишга астойдил кўмаклашмоқда. Тумандаги “Шодлик” МФЙда кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи Сабоҳат Шарипова 2015 йилдан буён қарздор бўлиб келаётганлиги боис унинг хонадони газ тармоғидан узиб қўйилганини маълум қилди. “Шодлик” МФЙ фаолларининг кўмаги билан С.Шарипованинг қарздорлиги бартараф этилиб, унинг хонадони газ тармоғига улаб берилди.
Шунингдек, “Зарчабек” МФЙ ҳудудидаги “Зарчабек”, “Тарозидор”, “Фарҳод” кўчаларида ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам депутат Ҳамрогул Ашурова томонидан ўрганилди. Туман ҳокимлигига киритилган депутатлик сўровига жавобан ушбу кўчаларнинг 2,3 километр қисмини таъмирлаш вазифаси 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллиги давомида амалга оширилиши белгиланди.
Депутатлик гуруҳи аъзоси Ҳазрат Мавлонов ҳам “Қўрғони Вардонзе” МФЙда яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаро Жамила Орипованинг мурожаатини ижобий ҳал этиб берди. Депутат унинг уй шароити билан танишди. Унинг 1987 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди Ҳожибегим Каримовани ногиронлик аравачиси билан таъминлашда амалий ёрдам берилиши билан боғлиқ мурожаати қаноатлантирилди.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, кўнгилларга қувонч улашиш зарурати бор, албатта. Мулоқотларда ана шу муҳим жиҳат халқ вакилларининг доимий диққат марказида бўлмоқда.
Шу билан бирга, депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари, сессия муҳокамаларига долзарб масалалар киритиш борасида ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Жорий йилда партия депутатларининг ўрганишлари натижасига кўра маҳаллий Кенгашнинг “Ижтимоий-маданий ривожланиш” доимий комиссиясига “Уч ёшдан олти ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати”, “Туманда йўловчиларни ташиш хизмати фаолияти таҳлили”, “Ҳудудда патронаж ҳамшираларнинг хизмат кўрсатиш сифати”га доир масалалар киритилиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Партиямизнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида жойларда ўтказилган ўрганиш натижалари депутатлик гуруҳи ташаббуси билан сессияда муҳокама этилиб, қабул қилинган қарор ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугунги давр олдимизга қўяётган янги вазифалар партиянинг сиёсий куч сифатида мавқеини янада мустаҳкамлаш, хусусан, партия депутатларининг ташаббус...
01 янв 1970
Албатта, қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар ечими, сув манбаларидан тежамкорлик билан фойдаланиш пировардида халқимиз фаровонлигини таъминлашга ...
01 янв 1970
Айни шу тарзда ёндашув халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳи фаолияти учун асосий мез...
01 янв 1970
Шаҳрисабз туманидаги Мираки шаҳарчаси маданият уйида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган “Адолатли қайнона&rdqu...