Ҳуқуқий маслаҳатхона

/
— Судланганлиги олиб ташланган шахс ички ишлар идораларига ишга кириши мумкинми?
А.Совронов,
Жиззах вилояти

— Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қуйидаги фуқаролар ички ишлар органларига хизматга қабул қилиниши мумкин эмас:
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган;
ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган;
бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган;
содир этган жинояти учун муқаддам судланган (қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилганидан қатъи назар).
— Электр тармоқларига уланиш тартиби ва ҳуқуқий асослари ҳақида тушунча берсангиз?
О.Абубакиров,
Тошкент вилояти
— Жисмоний ва юридик шахсларнинг (истеъмолчилар) электр тармоқларига уланиш, электр энергиясидан фойдаланишнинг техник шартларини ишлаб чиқиш ҳамда тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш масалалари Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти билан тартибга солинган.
Ушбу давлат хизмати уч босқичда амалга оширилади:
I босқич – истеъмолчи томонидан хизматдан фойдаланиш учун ариза топшириш;
II босқич – аризани кўриб чиқиш ҳамда электр энергиясидан фойдаланишнинг техник шартларини бериш;
III босқич – тижорат таклифлари ва шартномаларини тақдим этиш.
Истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун икки усулдан фойдаланиши мумкин:
бевосита Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этиш;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.
Истеъмолчи давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилганида хизматдан фойдаланиш учун электрон рақамли имзога эга бўлиши шарт.
Ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (17240 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Истеъмолчиларда электрон рақамли имзонинг мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
Саволларга Адлия вазирлиги мутасаддилари жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 9200 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. ...
01 янв 1970
— Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш муддати ҳақида маълумот берсангиз?...
01 янв 1970
Халқимизга хос хислатлар ҳақида гап кетса, албатта, кексаларни ардоқлаш, ўтганларни хотирлаш ва азиз отахону онахонларнинг дуосини олиш каби фазила...
01 янв 1970
Ўтаётган ҳар бир кун бизни навбатдаги сайловларга яқинлаштирмоқда.