Тарғибот ва самара

/
Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни — Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш профилактика куни деб белгилангани муносабати билан ички ишлар идоралари, прокуратура ходимлари жойларда аҳоли билан учрашувлар, профилактик тадбирлар ўтказмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири ўаллаорол туманининг чекка ҳудудларидан “Коризқудуқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Ички ишлар органлари, прокуратура ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа бир қатор ташкилот ва корхоналарнинг вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда аҳолини ўйлантираётган муаммолар, аниқланган жиноятларнинг сабаб-оқибатлари атрофлича муҳокама қилинди.
Турли жиноятларга йўл қўяётган фуқароларни маҳалла аҳли ўртасида муҳокама этиш амалиёти таъсирчан восита бўлиб, бошқаларнинг шундай ҳолга тушиб қолмаслигида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ фуқаролар йиғини идорасига жам бўлган маҳалла фаоллари, ёши улуғ кишилар, ёшлар “Янгиюрт” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро З. Б. содир этган жиноят ва унинг сабаблари, оқибатлари ҳақида фикр юритишди. ўаллаорол тумани ҳокими Абдурашид Йўлдошев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Раҳматулла Тугалов, туман прокурори вазифасини бажарувчи Жамшид Қўшилов, “Коризқудуқ” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Абдусалом Номозовлар жойларда жиноят содир этилишидан аввал бундай ҳолатларнинг олдини олиш лозимлиги хусусида ўз фикрларини баён этишди. Шунингдек, аҳоли ўртасида профилактик ишларни олиб боришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан бирга кенг жамоатчилик вакиллари ҳам доим камарбаста бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.
Профилактик тадбирда “Муқри” қишлоғида истиқомат қилувчи Абдуваҳоб Аввалбоев қишлоқдаги савдо дўконларида ноқонуний равишда спиртли ичимликлар сотилаётганлиги, бу эса ўз-ўзидан айрим ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлаётгани ҳақида маълум қилиб, амалий ёрдам сўради. Мазкур масала юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Раҳматулла Тугалов, туман солиқ инспекцияси, ҳудудий профилактика инспектори билан биргаликда аниқ вазифалар белгилаб олинди ва ушбу муаммо бартараф этилиши таъкидланди. Бундан ташқари, фуқароларга ер участкалари ажратиш, банклар томонидан кредитлар берилишидаги айрим муаммолар ҳам ўз жойида ечимини топди.
Туманнинг “Лалмикор” маҳалласида ўтказилган тадбирда фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар хусусида Раҳматулла Тугалов маълумот бериб ўтди. Жумладан, шу маҳаллада истиқомат қилувчи А. Мақсудов таркибида олтин моддаси бўлган 103 килограмм, С.Караманов, Ж.Субанов 52 килограмм руда олиб кетаётганида қўлга олинганлиги, бу каби ҳолатларга маҳалла аҳлининг лоқайдлиги ачинарли ҳол эканига барчанинг эътибори қаратилди.
— Тадбир иштирокчилари маҳалладаги хонадонларга ҳам кириб, уларнинг турмуш шароити, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишди, — дейди ўаллаорол туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник Эркин Муродов. — Узоқ муддат хорижга чиқиб кетган ва яшаш манзилига қайтиб келган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари билан тегишли тартибда профилактик ишлар олиб борилди.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар таҳлили асосида жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берадиган ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш ҳақида шу куни маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Фуқаролар ўзларини ўйлантираётган масалаларда ҳам мутахассислардан ҳуқуқий маслаҳат олишди.
Хусусан, “Беруний” маҳалласида яшовчи Зафар Гулмуродов хонадонида асаларичиликни йўлга қўйиш истаги борлиги, аммо ҳозирда қаерга мурожаат қилишни билмаслигини баён қилди. З.Гулмуродовга мавзуга доир қонуний тартиблар тушунтирилиши билан бирга, Халқ банкининг ўаллаорол тумани филиали томонидан энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида кредит ажратиладиган, шунингдек, фуқаро Бахтиёр Бобобеков “Агробанк”нинг туман бўлимидан энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида кредит олиб, паррандачилик бўйича ўз бизнесини ташкил этадиган бўлди.
Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқароларнинг уй-жой, мол-мулк, нарх-наво, савдо-сотиқ борасида учраётган бир қатор муаммолар ҳақидаги мурожаатлари алоҳида эътиборга олинди, улар юзасидан амалий чора-тадбирлар йўлга қўйилиши ва жиддий назоратга олиниши белгиланди.
Муқимбой ИСМОИЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳаётда қалби ўксик инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг дардига дармон бўлиш халқимизга хос олижаноб фазилатдир. ...
01 янв 1970
Фикримизча, ўн бир йиллик таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан афзал жиҳатлари кўп....
01 янв 1970
Инсон учун бу ёруғ оламда берилган ҳаёт Яратганнинг инъоми. Уни қандай яшаш, қандай умргузаронлик қилиш ҳар кимнинг ўзига тан. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлисида сўзлаган нутқи депутатлик фао...