Мурожаатлар жавобсиз қолмайди

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба куни инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва қонуний тартибда ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида аҳоли билан очиқ мулоқотлар олиб бормоқда.
Партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари маҳаллалардаги хонадонларда учрашувлар ўтказди.
Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” маҳалласида бўлган учрашувда 1-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро Манзура Худайберганова маҳаллада фаолият юритувчи интернет клубларининг вояга етмаган ёшлар маънавиятига таъсири ҳақида куюнчаклик билан ўз мулоҳазаларини баён қилди. Ишчи гуруҳи томонидан мурожаат ўрганилиб, туман профилактика нозирлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида ҳудуддаги интернет клубларидан ёшларнинг фойдаланишлари борасида ўрганишлар олиб бориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шу билан бирга, ота-оналар, маҳалла фаоллари болаларни назоратсиз қолдирмаслиги ҳақида фикрлашиб олишди. Албатта, фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги, ёшлар тарбиясига масъуллик билан қараётганлиги эътиборга молик.
Шунингдек, Самарқанд дарвоза кўчаси 1-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро Феруза Йўлдошева кўп қаватли уйнинг ертўла қисмига сув кириб қолаётгани, аммо ҳудуддаги уй-жой коммунал ширкати ҳеч қандай чора кўрмаётганлиги юзасидан шикоят қилди. Ушбу мурожаат жойида ўрганилди ва кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи “Сардорхон коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси А.Сафаров муаммо бартараф этилишини ўз зиммасига олди.
Мирзо Улуғбек тумани 286-умумтаълим мактаби ўқитувчилари аксарият синфларнинг ҳар бирида ўқувчилар сони 40 нафаргача эканлиги болаларнинг дарсни ўзлаштириши, муаллимнинг ўқувчилар билан ишлашига таъсир қилишини, шунингдек, гарчи ўқув муассасасининг ички қоидаларида ўқувчилар мактабда уяли телефонлардан фойдаланмаслиги лозимлиги белгиланган бўлса-да, баъзи ота-оналар бу қоидага эътироз билдиришгани, уяли телефондан фойдаланиш дарс жараёнига халақит бериши ҳақида фикр билдиришди. Партия фаоллари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” лойиҳаси доирасида амалий ишлар қилаётгани, синфда болалар сонини оптималлаштириш масаласида таклифлар ишлаб чиқилаётгани ҳақида батафсил маълумот беришди.
Бектемир тумани “Роҳат” маҳалласидаги 41-кўп қаватли уйда яшовчи 1976 йилда туғилган фуқаро Г.Фархутдинова II гуруҳ ногирони эканлиги, аммо соғлиғи анча оғирлиги туфайли ногиронлик гуруҳини белгилаш масаласи қайта кўриб чиқилиб, унга I гуруҳ ногиронлиги тайинланишида, шунингдек, ногиронлик аравачаси билан таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Фуқаронинг мурожаати юзасидан Бектемир туман партия кенгаши раиси томонидан туман Тиббий меҳнат эксперт комиссиясига хат юборилиб, ҳозирда мазкур масала қонуний тартибда ўрганилмоқда.
Феруз ЖЎРАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ватанни болаликда бошқача ҳис қиламиз. Улғайган сари бизнинг бу ҳис-туйғуларимиз янада тиниқлаша бошлайди....
01 янв 1970
Ўзимга тегишли уй-жойни катта набирамга мерос қилиб, васиятнома ёзган эдим.
01 янв 1970
Амаким махфий васиятнома расмийлаштирганлигини ва унда менга ҳам баъзи нарсаларни мерос қолдирганлигини, лекин буни ҳозирча ошкор қилмаслигини айтд...
01 янв 1970
Ҳар бир халқнинг ҳаёт тарзини, қадриятларини, урф-одатларини, бахт-саодати, ғурур ва ифтихорини, нуфузини ўзида намоён қиладиган тантаналари, байра...