Қуйи бўғинлар сафи кенгаймоқда

/
Партиямиз ғояларининг жойларда кенг тарғиб этилиши билан бирга халқ манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги амалий ишлар ҳудудларда ўз ижобий самараларини бермоқда.
Кейинги йилларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Чортоқ тумани ташкилоти сафлари янада мустаҳкамланди. Масалан, 2016 йил кўрсаткичларига назар ташлайдиган бўлсак, аъзолар сони 802 кишига етганини қайд этиш мумкин. Бу эса йил давомида партиядошларимиз сони 250 нафардан зиёдга кўпайганини билдиради. Янги маслакдошларимиз орасида турли касб эгалари – шифокорлар ва ўқитувчилар, тадбиркорлар, коммунал хўжалик ва маданият ходимлари, спортчилар, ишчи ва хизматчилар кўпчиликни ташкил этаётгани эътиборга молик. Бу эса электорат таркибига кирувчи ижтимоий қатламлар тобора кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Аъзолар кўпайиши муносабати билан янги-янги бошланғич партия ташкилотлари тузиш имкониятлари ҳам вужудга келмоқда. Хусусан, 2016 йилда туманда тўртта янги БПТ иш бошлади. Уларнинг жами сони эса ўттизтага етди.
— Биз 2014 йилги сайловда муваффақиятли қатнашиб, халқ депутатлари туман Кенгашига партиямиздан олти нафар депутат сайланишига эришгандик, — дейди “Адолат” СДП Чортоқ туман кенгашининг референти Ҳабиба Мурабдуллаева. — Аммо халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларимиз ўта олмади. Айнан бошланғич партия ташкилотимиз бўлмаган ҳудудларда номзодларимиз кўп миқдорда овоз тўплашнинг уддасидан чиқмадилар. Ўшанда ўтказилган таҳлиллар асосида сафдошларимиз сонини янада кўпайтириш, ҳудудлар кесимида ҳар бир сайлов округида БПТ ташкил этилишига пухта замин яратиш вазифасини ўз олдимизга қўйгандик. Шундагина келгуси сайловларда тарғибот-ташвиқот ишларини муваффақиятли олиб боришга шарт-шароит яратишимиз мумкин. Яқинда яна бир янги БПТ фаолият кўрсата бошлади.
“Навбаҳор” маҳалласида ўн нафардан зиёд сафдошимизни бирлаштирган мазкур БПТга маҳалла фаоли Дилбар Икромова раҳбарлик қилаётганини айтганида, биз бу фидойи маслакдошимизни аввалроқ туман ва вилоят партия кенгашлари ўтказган тадбирларда учратганимизни эсладик. Хусусан, 2015 йил охирида аёллар ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг туман босқичида Дилбар Икромова жуда яхши қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллаганди. У пайтда партиядошимиз Чортоқ педагогика коллежида ўқитувчилик қиларди. Май ойидан эса “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсата бошлади.
Сафдошимиз Д.Икромованинг қатъияти, ташкилотчилик қобилияти, маҳалла аҳлини ўйлантираётган муаммоларга масъулият билан қараб, уларни ҳал этишга жиддий интилаётгани кўпчиликнинг эътиборидан четда қолмади. Муҳими, тез орада “Адолат” СДПга аъзо бўлишни истаганлар ўн кишидан ошиб кетди. Уларга ҳудуддаги 45-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва 20-мактабгача таълим муассасаси ходимларидан яна бир неча киши қўшилди.
Кўп ўтмай, сафдошларимиз ташаббуси билан “Навбаҳор” маҳалласида янги БПТ фаолият кўрсатишга киришди. Яқинда БПТнинг биринчи умумий йиғилиши бўлиб ўтди ва ташкилотга тегишли гувоҳнома топширилди, Дилбар Икромова БПТ раиси этиб сайланди. Тадбирда янги бошланғич партия ташкилоти олдида турган вазифалар белгилаб олинди. Маҳалла ҳудудида бундан кейин ҳам “Адолат” СДП аъзолари сони кўпайишига ишончимиз комил.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун Жиззах вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 104 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда....
01 янв 1970
Вобкент туманида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий вазифаларини туман ҳаётига татби...
01 янв 1970
Партиявий ишларни тизимли равишда олиб бориш сиёсий кучнинг қуйи бўғинлари фаолиятини такомиллаштириш, ушбу таянч тузилмалар сони кўпайишига эришиш...
01 янв 1970
Бугунги юксак тараққиёт даври замонавий педагог зиммасига ҳам кўп масъулият юкламоқда....