Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Солиқ тўловчиларга нисбатан режага мувофиқ ва режадан ташқари солиқ текшируви ўтказилиши белгиланган. Уларнинг бир-биридан фарқланиши ҳақида маълумот берсангиз?
Ф.Мамиров, Чилонзор тумани
— Президентимиз томонидан 2016 йил 29 декабрда имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Солиқ кодексининг 86-моддаси тегишли таҳрирда баён этилган. Унга кўра солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинади:
режали солиқ текшируви; режадан ташқари солиқ текшируви.
Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши) — текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширувдир.
Режадан ташқари солиқ текшируви — юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви (тафтиши), шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарорига кўра ўтказиладиган қисқа муддатли текширувдир.
Саволга Чилонзор тумани 3-сонли ДНИ катта нотариуси Барно КАМОЛОВА жавоб берди.
 
— Менга яқинда корхона раҳбари Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан ишдан бўшатишини ва буни меҳнат дафтарчамга ёзиб қўйишини ҳамда мен бошқа жойга ишга кира олмаслигимни айтди.
Унинг ушбу ҳаракати тўғри бўладими?

О.Мамадиев, Қибрай тумани
— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасига қуйидаги тартибда ёзилади:
1-устунда ёзувнинг тартиб сони;
2-устунда меҳнат шартномасининг бекор қилиниш санаси;
3-устунда меҳнат шартномасининг бекор қилиниши;
4-устунда эса ушбу ёзувнинг нимага асосланиб киритилгани, буйруқ санаси ва сон рақами кўрсатилади. Масалан: ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ва 2016 йилнинг 10 июни охирги иш куни ҳисобланган вақтда ходимнинг меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзувлар киритилиши лозим: иши тўғрисидаги маълумотлар бўлимининг устунида ёзувнинг тартиб сони қўйилади, 2-устунда бўшатилиш санаси (2016 йил.06.10.).
3-устунда «меҳнат шартномаси бекор қилинди» деб ёзилади.
4-устунда буйруқнинг санаси ва сон рақами кўрсатилади.
Меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномаси бекор бўлганлиги тўғрисидаги ёзув амалдаги қонун талабларига мос бўлиши, яъни, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) тўғрисидаги ёзув киритилмаслиги шарт.
Саволга Қибрай тумани ДНИ нотариуси Гулноза АБДУСАЛЯМОВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олтинкўл туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир профилактика тадбирлари аниқ режа асосида ташкил этилмоқда....
01 янв 1970
Ўзим яшайдиган аҳоли пунктига яқин жойдаги нотариал идорага Тошкентдаги квартирамнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун маслаҳат сўраб му...
01 янв 1970
Депутатнинг фаолияти сиёсий куч мавқеини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга....
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасидаги масъулият янада ортди. ...