“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ўтказилмоқда

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг “Аёллар қаноти” ташаббуси билан партия тизимида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи якунига етмоқда. Шаҳар ва туманларда ўтказилган беллашувларда саралаб олинган партиядошларимиз танловнинг ушбу босқичида иштирок этишмоқда.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ. Партиямизнинг Сайловолди дастурида қайд этилганидек, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш орқали мамлакатимизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг иштирокини таъминлаш, уларнинг давлат органлари барча бўғинларида қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кафолатлаш масаласи устувор вазифалар сирасига киради. Бу каби эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ҳам амалий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мазкур кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.
— Бугунги кунда пойтахтимизда беш ярим мингга яқин хотин-қиз Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси, — деди шаҳар партия кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Юлдуз Саидова. — Улар орасида фан, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари вакиллари кўпчиликни ташкил қилади.
Иштирокчиларнинг белгиланган ҳар бир шарт бўйича жиддий тайёргарлик кўрганлиги кўрик-танловнинг янада қизиқарли ўтишини таъминлади.
— Юртимиз аёллари жамиятнинг фаол аъзоси, оилада оқила тарбиячи, маслаҳатгўй, меҳрибон она, шунинг баробарида мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшамоқдалар, — дейди Ўсмирлар диспансери шифокори, танлов иштирокчиси Наргиза Шукурова. — Шу жиҳатдан, сиёсий партия аъзоси оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнига эга шахс, амалдаги қонунлар ижросида, мамлакатни янада демократлаштириш жараёнида етакчилар қаторида бўлиши лозим. Гарчи танловда ғолиб чиқиш насиб этмаган бўлса-да, ана шундай аёллар сафида эканлигимдан мамнунман.
Кўтаринки руҳда ўтган кўрик-танловда ғолиб ва совриндорларга шаҳар партия кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
НАМАНГАН. “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичида иштирок этган “Аёллар қаноти” аъзолари сиёсий ва маънавий-маърифий йўналишдаги билимларини синовдан ўтказиб, ижодий қобилиятларини ҳам намоён этдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, юртимизда хотин-қизлар жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган улуғвор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этадилар. Зеро, мамлакатимизда аёллар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилган.
Кўрик-танлов иштирокчилари белгиланган учта шартнинг барчасида ўз билим ва маҳоратларини кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Айниқса, Нилуфар Аҳмедова (Наманган шаҳри), Мунира Салоҳиддинова (Поп тумани), Волида Муҳаммадиева (Косонсой тумани), Дилором Йўлдошева (Янгиқўрғон тумани) беллашувга пухта тайёргарлик кўрганлиги яққол акс этди.
Биринчи шартни бажаришдан кейиноқ тўпланган баллар бўйича пешқадамликни қўлга киритган уйчилик Соҳиба Жўрабоева беллашувни охиригача муваффақиятли якунлашга эришди. Хусусан, унинг бир қатор ҳамкасблари билан биргаликда долзарб мавзуда тайёрлаб келган саҳна кўриниши томошабинларнинг ҳам, ҳайъат аъзоларининг ҳам эътирофига сазовор бўлди. Бошқа шартларни бажаришда ҳам юқори натижага эришган С.Жўрабоева 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Барча совриндорларга, шунингдек, турли номинациялар бўйича эътироф этилган иштирокчиларга вилоят партия кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ. “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” танловини ўтказиш жараёнларида ҳам партия аъзолари орасида энг фаол, ижтимоий-сиёсий билимларни ва миллий қадриятларимизни яхши ўзлаштирган, жамоа ва оилада намуна бўлаётган ташаббускор аёлларни аниқлаш, рағбатлантириш ва уларнинг тажрибасини кенг тарғиб қилишга эътибор қаратилди.
Тадбирда иштирокчилар таништирув, савол-жавоблар, эркин-ижодий йўналишдаги шартлар бўйича билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишди. Сафдошларимизнинг ҳар бири ўзлари истиқомат қиладиган ҳудуд тарихи, бугуни ва жойларда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги чиқишлари, сиёсий партиялар фаолиятига доир миллий қонунчилигимиз асослари, сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий мақсад-вазифаларига доир сиёсий-ҳуқуқий билимлари, оила-жамият-касб уйғунлигида ўз касбий фаолияти, миллий қадриятлар акс этган саҳна кўринишларини қизиқарли тарзда намоён этишди.
Умумий натижаларга кўра, Паркент туманидаги агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Муҳаббат Акбарова, Ангрен шаҳридаги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси Муқаддам Бекмуродова, Пискент туманидаги 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Салимахон Акбарова 1-, 2-, 3-ўринларга лойиқ топилди.
ЖИЗЗАХ. Мазкур кўрик-танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туманлар босқичида ғолибликни қўлга киритган “Аёллар қаноти” аъзолари қизғин беллашдилар.
— Танловга катта қизиқиш билан тайёргарлик кўрдим, — дейди ўаллаорол туман партия кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Гулчеҳра Мусурмонова. — Бу жараёнда янада кўпроқ ўқиб-ўрганиш, изланишга, тажрибали партиядошларимиз билан маслаҳатлашиб, профессионал маҳоратимни бойитишга ҳаракат қилдим. Бундай тадбирлар, аввало, хотин-қизларнинг ўзига ишончини оширади, жамиятда фаол бўлишга, билим ва қобилиятларини ишга солишга руҳлантиради.
Тадбир давомида ҳар бир иштирокчининг ўзига хос салоҳияти, мустақил фикр юритиши, ташкилотчилик маҳорати ўз аксини топди.
Якуний натижаларга мувофиқ, Фориш туманининг “Осмонсой” маҳалласида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилоти раиси Зуҳра Маҳмудова 1-ўринга сазовор топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Жиззах шаҳридаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Офтоб Нишонова, Шароф Рашидов туманидаги саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, партия фаоли Феруза Имомовалар 2-, 3-ўринларни эгаллашди.
ўолиб ҳамда иштирокчилар вилоят партия кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Истеъдодли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан тадбир янада файзли ўтди.
Ф.ЖЎРАЕВ, Н.АБДУЛЛАЕВ, З.ЧЎЛПОНОВА, Х.РАҲМОНҚУЛОВА,
Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Жиззах вилоят партия кенгашлари матбуот котиблари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мутасадди муассасаларнинг раҳбар ходимлари бу борадаги масъулиятини кучайтириши шарт....
01 янв 1970
“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгашида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар натижаларига бағишланган брифингда “Адолат...
01 янв 1970
Электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топишда бошланғич партия ташкилотларининг алоҳида ўрни бор. &nbs...