Хайрли ишлар давом этади

/
Гулистон шаҳридаги “Нуронийлар маскани”да Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ўтказилган хайрия тадбирида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни, шунингдек, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, уларнинг моддий аҳволини яхшилаш “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг асосий вазифаларидан бири саналади. Ушбу вазифалар партиямизнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳасида ҳомийликнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, ҳомийлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ушбу жараёнда аҳоли кенг қатламлари, ташкилотлар ва корхоналарнинг иштирокини кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги белгиланган мақсадларга муштарак эканини таъкидлаш жоиз.
Тадбирда 25 нафар имконияти чекланган шахсларга ногиронлик аравачалари топширилди. Тадбир давомида таклиф этилган болалар ва уларнинг оналари ҳамда яқин кишилари тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Шунингдек, болажонларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Тадбир ташкилотчилари ҳамкорликдаги бундай хайрли ишларни давом эттириш ҳақида келишиб олишди.
Шуҳрат ҲАСАНОВ,
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги тобора яқинлашган сари бу шонли санага бағишланган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйм...
01 янв 1970
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида истиқлолнинг чорак асрлик тўйини муносиб кутиб олиш учун қизғин саъй-ҳаракатлар давом этмо...
01 янв 1970
Азиз ўқувчи, газетамизнинг бугунги сонидан бошлаб янги рукнимиз остида ҳафта давомида одамлар орасида шов-шувга сабаб бўлган, эл орасида энг кўп му...
01 янв 1970
Мен қишлоқ хўжалигида 49 йилдан бери ишлаб келаман. Оддий тракторчиликдан иш бошлаган эдим. ...