Президентимизнинг болаларга байрам туҳфаси

/
Янги йил байрами шукуҳи кезаётган шаҳар ва қишлоқларимизда, хонадонларимизда хотиржамлик ва кўтаринки кайфият сезилмоқда. Зотан, осойишталик, аҳил-иноқлик ҳукмрон юртга шодиёналар ярашади.
Юртимизнинг барча ҳудудидаги таълим масканлари, маданият ва санъат саройларида Янги йил байрами нишонланаётган шу кунларда Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ота-оналари Ватанга хизмат қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун Президент совғалари тайёрланди.
Бу Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш мақсадида ташкил этилди. Президентимизнинг ўн икки турдаги ўқув анжомлари, турли ширинликлардан иборат Янги йил совғалари масъул ташкилотлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрига етказиб берилди.
Ўғил-қизларга кўрсатилаётган бу каби юксак меҳр-мурувват ва эътибор уларнинг яхши таълим-тарбия олиши, ўқиб-изланиши, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган авлод бўлиб вояга етиши, ўз билим ва салоҳиятини юксалтиришида муҳим аҳамият касб этади.
Янги йил арафасида ўтказиладиган байрам шодиёналари ёруғ ва саодатли, тинч-осойишта кунларимизга, осмонимиз мусаффолигию, истиқлол неъматларига шукрона туйғуларига уйғун бўлади. Болалар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган ушбу тантаналар давомида давлатимиз раҳбарининг совғалари кичкинтойларнинг қувончини янада оширади.
Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.
Бу каби саъй-ҳаракатлар ёш авлоднинг миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида вояга етиши, Ватани ва халқи тақдирига дахлдорлик ҳисси билан улғайиши йўлида кўрсатилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир.
Барно МЕЛИҚУЛОВА,
ЎзА мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Газетамизнинг 2018 йил 20 апрель кунги сонида “Қонун инсон қадри учун хизмат қилмайдими?...
01 янв 1970
Меҳмонларни Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов бошчилигида вилоят фаоллари қарши олди....
01 янв 1970
Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак....
01 янв 1970
Шу йил 13 июнда мамлакатимиз Президентининг “2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қи...