Нур улашувчи сафдошларимиз янги тузилмага бирлашди

/
Партиямизнинг халқчил ғоялари ва мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Шу боис партия тизимининг қуйи бўғини — БПТларга сиёсий кучнинг таянч тузилмаси сифатида қараймиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят кенгаши ҳам ўз фаолиятини янада яхшилаш, партиядошларимиз сафини кенгайтириш, жойларда янги БПТлар ташкил этилишига пухта замин ҳозирлаш мақсадида корхона ва ташкилотларда тарғибот ишларини самарали олиб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Муҳими, бундай саъй-ҳаракатлар ўз ижобий натижаларини намоён этаяпти.
Яқинда Олтинсой туман электр тармоқлари корхонаси қошида янги БПТ ташкил этилди. Шу мақсадда ўтказилган йиғилишда корхонада фаолият юритаётган маслакдошларимиз сиёсий кучнинг мазкур янги тузилмаси ва унинг ҳар бир аъзоси ҳудудда партиямиз мавқеини мустаҳкамлашда, инсонпарвар ғояларимизни тарғиб этиш, аҳоли манфаатлари учун амалий ишлар қилишда ибрат кўрсатиши зарурлигини таъкидладилар.
— Бугунги давр ҳар биримиздан интилувчан ва ташаббускор бўлишни, ўз касбимизни пухта билиш баробарида жамият ҳаётида муносиб иштирок этишни тақозо қилади, — дейди Олтинсой туман электр тармоқлари корхонаси ҳуқуқшуноси, БПТ раиси Гулноза Мардонаева. — Бунинг учун барча шароит ва имкониятлар, ҳуқуқий асослар борлигини таъкидлаш жоиз. Корхонамизнинг ишчи-ходимлари дастурий мақсад ва ғоялари ўз ҳаётий қарашларимизга мос бўлган Ўзбекистон “Адолат” СДП сафида бирлашдик. Бошланғич партия ташкилотимиз аъзолари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, юртимиз тараққиёти йўлида бор куч ва имкониятини сафарбар этишни мақсад қилган.
Шу ўринда айтиш жоизки, Олтинсой туман электр тармоқлари корхонаси тумандаги 150 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Шу эзгу мақсадда астойдил меҳнат қилиб келаётган 70 нафар ишчи-ходим хонадонларга нур улашишдай хайрли ишда доим эл хизматига камарбаста бўлишмоқда.
Йиғилиш давомида 30 нафар янги сафдошларимизга партияга аъзолик билетлари топширилди.
Партиядошларимиз БПТнинг келгуси фаолияти, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да қилинадиган муҳим ишлар ҳақида ўз таклифларини ўртага ташлаб, асосий вазифаларни белгилаб олишди. Тадбир қатнашчилари БПТ аъзоларининг сиёсий маҳоратини ошириш, намунали БПТлар тажрибасини ўрганиш, партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан мустаҳкам алоқада ишлаш зарурлигини алоҳида қайд этишди. Сиёсий кучнинг ўзаги саналган яна бир янги тузилма партиявий ишларга фаол киришиб, ҳудудда партиямиз ғояларини тарғиб эта бошлади.
Мақсуд ТЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг «Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида боғчаларда ...
01 янв 1970
Жорий йилнинг май ойида вилоятимизнинг Бешариқ туманидаги “Ҳамид Олимжон” маҳалласида сафдошларимиз жонбозлигида яна бир янги бошланғич...
01 янв 1970
Асака тумани ободонлаштириш бошқармасига қарашли “Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўлими”да ишлаётган 50 нафар ходимнинг барчаси...
01 янв 1970
Бухоро вилоятида партиямизнинг етакчи ва фаоллари жойларда электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриш, ...