Рағбат ва эътибор ташаббусларга қанот бағишлайди

/
Юртимизда истиқлол йилларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни рағбатлантиришга катта эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратилганлиги бу муҳим соҳани чин маънода иқтисод таянчига айлантирди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя килишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун янада кенг имкониятлар эшигини очиб берди.
Бугунги кунда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорда нафақат йирик корхоналар, балки турли тадбиркорлик субъектлари, фермерлар ҳам ўз ўрнига эга бўлишини замон тақозо этмоқда. Хусусан, саховатли заминимиз боғларида етиштирилган турли мевалардан қиш кунларида ҳам хорижга экспорт қилиш имкониятларини кенгайтирсак, бу ноз-неъматлар харидоргир ва янги даромадлар манбаи бўлади.
Бир неча йилдирки, бизнинг “Бахт-ҳаракат меваси” масъулияти чекланган жамиятимиз, аввало, қиш-баҳор ойларида ҳам ички истеъмол бозорларимизни ҳўл мева, узум ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Шу мақсадда 1500 тонналик сиғимга эга мева-сабзавотларни сақлашга мўлжалланган музлаткич омбори барпо этилган, ўтган йилги мавсумда белгиланган 860 тонна ўрнига 960 тонна мева-сабзавотлар жамғарилди. Шу билан бирга, 2016 йилда 1750 тонна, яъни 1 миллион 100 минг долларлик мева-сабзавотни Россия Федерацияси ҳамда Қозоғистон давлатига экспорт қилдик. Ўтган йили Тошкент шаҳрида Халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркасида иштирок этиб, 2017 йилда ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича чет эллик ҳамкорлар билан экспорт шартномаларини имзоладик.
Талаб ва таклиф тадбиркор фаолиятининг ўзига хос мезонларини белгилайди, десак янглишмаймиз. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширишда ишлатиладиган жиҳозлар, хусусан, пластмасса идишларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда корхонамизда замонавий ускуналар ёрдамида пластмасса яшик ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Натижада яна иккита янги иш ўрни яратилди.
Президентимиз 27-28 январь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Боғот туманининг табиий шароити, имконияти, боғбон ва соҳибкорларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, узумчиликни ривожлантириш, унинг экспортбоп навларини кўпайтириш, айниқса, узумни қайта ишлаш технологияларини жорий этиш, шунингдек, катта сиғимли холодильникларни бунёд қилиш борасида қимматли маслаҳат ва тавсиялар бергани барчамизни янада руҳлантирди. Чунки шу мақсадларга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилса, туманимизнинг экспорт салоҳияти ортади, соҳа тараққиётида янгиланишлар юз беради, бундай хайрли ишлардан барчага манфаат етади, қанчадан-қанча янги иш ўринлари яратилади.
Биз ҳам Президентимизнинг ташаббусларига амалий ишларимиз билан жавоб бериб, жорий йилда “Бешариқ” қишлоғида икки гектарлик иссиқхона ташкил этиш, яна ўнта янги иш ўрни яратишни ният қилдик. Ушбу иссиқхонада экспортбоп помидор ва бодринг етиштиришни йўлга қўямиз. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,6 миллион долларни ташкил этади. Тадбиркорларга кўрсатилаётган рағбат ва эътибор ташаббусларга қанот бағишлаши шубҳасиз.
Бахтиёр МАТЁҚУБОВ,
Боғот туманидаги “Бахт-ҳаракат меваси” МЧЖ директори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
«Рибо» луғатда зиёда маъносини англатади. Шариатда эса молни молга алмаштиришда ҳеч қандай ҳақсиз ортиқча мол олишга айтилади. ...
01 янв 1970
Коллежда бирга ўқийдиган ўртоғимнинг исми Муҳаммадумар.
01 янв 1970
Бугун жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланишларга мос равишда мансабдор шахслар, депутатлардан тортиб, оддий...
01 янв 1970
Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги Сиёсий Дастури ҳамда Сайловолди дастури лойиҳалари патия тизимида кенг муҳокама қилинмоқда...