Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

/
Жамиятнинг бебаҳо бойлиги бўлган инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, соҳага замонавий тиббиёт технологияларини жорий этиш, соғлиқни сақлаш муассасаларини профессионал, етук кадрлар билан таъминлашга юртимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 январь ва 7 февраль кунлари соҳа ходимлари билан учрашувларида мазкур тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, юртдошларимизда ҳақли эътироз уйғотаётган долзарб муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилганлиги, соғлиқни сақлаш тизимига доир фармон ва қарорлар, қонун ҳужжатлари тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш ўринлики, соғлиқни сақлаш масаласи ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётига тўғридан-тўғри дахлдор бўлиб, бу борада мавжуд муаммолар аҳолининг саломатлигига, айтиш жоизки, жамиятнинг ижтимоий кайфиятига таъсир кўрсатадиган ҳаётий омил саналади.
Мамлакатимизда аҳолининг кенг қатламига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимига инновацион технологияларни кенг жорий қилиш ва соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Ана шу эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда ҳудудий партия кенгашларининг ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлари амалий натижалар бермоқда.
Маълумки, жорий йилда партия Сиёсий Кенгаши билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида ҳудудлардаги партия кенгашлари ва вазирликнинг бошқармалари ўртасида ҳам ҳамкорлик ўрнатиш белгиланган эди. Соҳада изчил давом этаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига ҳисса қўшиш, партиямизнинг дастурий вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, аҳолининг соғлиғини асраб-авайлаш, баркамол ва ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Ушбу меморандумда соҳага оид қонун ҳужжатларини замон талабига мувофиқ такомиллаштириш, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантиришга доир вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш, оналар ва болалар соғлиғи ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қаратилган ижтимоий сиёсатни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликда қилинадиган муҳим ишлар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш, фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтириш, дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғуруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини такомиллаштириб боришга доир белгиланган вазифалар долзарб аҳамиятга эга эканлиги соҳа мутахассислари ва партия фаоллари томонидан алоҳида таъкидланди.
Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров иштирок этди ва сўзга чиқди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Истиқлолимиз пойдеворини мустаҳкамлаган Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида жойларда турли тадбирлар...
01 янв 1970
Мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратилаётган шароитлар уларнинг соғлом ва зийрак, билимдон бўлиб улғайишларида катта аҳамиятга эга...
01 янв 1970
Таъкидланганидек, мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлиги, баркамол авлод тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. ...
01 янв 1970
Шаҳрисабз туманидаги Мираки шаҳарчаси маданият уйида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган “Адолатли қайнона&rdqu...