Қомусий ҳужжат

/
Конституциямиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси, ишончли кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. Бу қомусий ҳужжат юртдошларимиз қалбида озод Ватан бағрида эмин-эркин яшаш, орзу-умидларни рўёбга чиқариш, илм олиш, меҳнат қилиш, яратувчанлик ва ижодкорлик билан шуғулланиш, турли соҳаларда улкан ютуқларга эришиш туйғусини кучайтирди ва зарур бўлган барча имкониятларни яратиб берди.
Президентимизнинг 2017 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида таъкидланганидек, халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келмоқда.
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида қандай ютуқларга эришган, қандай юксак марраларни забт этган бўлсак, одамларнинг ҳаёти ва турмуш тарзида қандай ижобий ўзгаришлар юз берган бўлса, буларнинг ҳаммаси, ҳеч шубҳасиз, Конституциямиз туфайлидир. Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги бугунги нуфузи, дунё давлатчилиги тараққиётига, умуминсоний маданият ва тафаккур ривожига, тинчлик-тотувлик ишига қўшаётган ҳиссасида ҳам ушбу ҳужжатнинг ўрни бор, албатта.
Конституциямиз муқаддимасида инсон ҳуқуқларига, давлат суверенитети принципларига содиқлик, давлатнинг халқ олдидаги юксак масъулияти, Ўзбекистоннинг демократия ва ижтимоий адолат тамойилларига садоқати, халқаро ҳуқуқ нормаларининг устунлиги, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга интилиш тўғрисидаги қоидалар белгилаб қўйилган. Бош қомусимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш- иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши мустаҳкамланган.
Мухтасар айтганда, Конституциямиз халқимиз, давлат ва жамият тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлгани учун уни ҳар биримиз чуқур ўрганишимиз, ҳаётда, ўқишда, ишда унинг талабларига амал қилишимиз керак. Бу барчамизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади. Конституциямизни, унинг асосида қабул қилинган қонунларни яхши билиш ҳаётда тўғри йўлни танлаш, турли муаммоларни оқилона ҳал қилишда ёрдам беради.
Барно КАМОЛОВА,
ҳуқуқшунос

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Автомобиль транспорти Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг энг муҳим таркибий қисмидир. ...
01 янв 1970
Шафқатсиз экстремизм ва терроризмнинг тарқалиши бутун дунёда хавфсизликка рахна солмоқда. ...
01 янв 1970
Хусусан, участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши лозимлиги таъкидланган: ...
01 янв 1970
Коррупция муаммоси ва унга қарши кураш масаласи ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Чунки бу иллатнинг кенг қулоч ёйиши ўт...