Фахрий сафдошимиз ғолиб

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгашидаги фахрий сафдошимиз Шуҳратбек Ибрагимов нуронийлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилаётганини айтиб қолди. Қизиқиб, спортсеварлар даврасига бордик. Қаранг-ки, катта мусобақалар каби беллашув қизғин. Энг муҳими, иштирокчилар ушбу даврада юртимиздаги тинчлик, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ҳам суҳбатлашмоқдалар.
— Шаҳар марказида биз учун мана шундай муҳташам “Нуронийлар маскани” биноси қурилганидан хурсандмиз, — дейди Ш.Ибрагимов, — Кунора бу жойда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бундай эътиборга жавобан жамоатчилик орасида биз ҳам тинчлигимизни ўзимиз асраб-авайласак, эртанги кунимиз янада фаровон бўлишига ҳар бир фуқаро масъул эканлигини тушунтиряпмиз, ёшларни ватанпарвар бўлишга ундаяпмиз.
“Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар бўлими ва вилоят шахмат федерацияси билан ҳамкорликда, 60 ёшдан ошган отахонлар ўртасида ўтказилган ушбу мусобақада 30 иштирокчи ғолиблик учун дона сурди. Барча рақибларини доғда қолдирган партиядошимиз Қодиржон ота Янтоқов биринчи, тадбиркор Ҳалим ота ўаниев иккинчи, фахрий қурувчи Муҳиддин Аббосов учинчи ўринни эгаллашди.
Шунингдек, саксон ёшли фахрий ўқитувчи Сайфиддин ота Маматов “Шахматга садоқати учун”, Абдуфаттоҳ Мўманов “Энг чиройли ўйин учун” номинациялари бўйича ғолиб бўлишди.
Малоҳатхон МУСАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Cўнгги пайтларда “Бунёдкор” футбол клуби атрофида юз бераётган воқеалар ҳеч бир футбол мухлисини беэътибор қолдирмаяпти....
01 янв 1970
Теварак-атрофи дарахтлар, яшил майсазор, анвойи гуллар билан қопланган бу сўлим маскан чиндан кишига хушкайфият бағишлайди. ...
01 янв 1970
Футболнинг «миллионлар ўйини» дейилиши бежиз эмас. Ер юзида 300 миллионга яқин киши спортнинг шу тури билан шуғулланади....
01 янв 1970
Ўзбекистон болалари ҳеч кимдан кам эмас, деб доим таъкидлаб келамиз. Тўғри, кимгадир бу сўзлар баландпарвоз туюлиши мумкин. ...