Муносиб номзодларни танлаш муҳим аҳамиятга эга

/
Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Тошкент шаҳар партия ташкилотининг сайловга тайёргарлик фаолияти ҳақида Ўзбекистон “ Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, партия сайлов штаби раҳбари Равшан Толипов билан суҳбатлашдик.
— Сайловда муносиб ўрин эгаллаш ташкилий ишларнинг самарадорлиги ҳамда муносиб номзодларни илгари суришга боғлиқ. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталсангиз.
— Дарҳақиқат, амалий тажрибаларга таяниб шуни айтиш жоизки, сайлов кампаниясига тизимли, босқичма-босқич ва юқори савияда тайёргарлик кўриш муваффақиятлар омили саналади. Шунингдек, алоҳида ёндашув асосида номзоднинг шахси ҳамда омма орасидаги обрў-эътиборини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир сайлов округига муносиб номзодларни танлаш ҳам натижага ижобий таъсир қилади.
Бугунги кунга келиб туман Кенгашларидаги сайлов округларига партиямиздан жами 330 нафар номзод шакллантирилди. Сайловни намунали ташкил этиш ҳамда унда муносиб қатнашиш ва кўп ўрин эгаллаш мақсадида номзодларни саралашда асосан партия томонидан ўтказиладиган турли тадбир, лойиҳа, кўрик-танловларда фаоллик кўрсатиб келаётган, дастурий мақсад ва вазифаларимиздан хабардор, ўз иқтидори, ташаббускорлигини намоён этган аъзолардан танлашга эътибор қаратилди. Қувонарлиси, ушбу номзодлар нафақат партия мақсад ва вазифалари, балки пойтахтимизнинг ижтимоий-сиёсий ривожланишига тааллуқли ўз фикр ва таклифларини ҳам илгари суришмоқда.
Туман партия кенгашлари томонидан кўрсатилаётган номзодларнинг тегишли ҳужжатларини тайёрлаш, туман партия кенгашларининг навбатдан ташқари конференциясини ўтказиш ҳамда номзодларнинг ҳужжатларини Марказий сайлов комиссиясига топшириш олдимизда турган долзарб вазифалардан саналади.
— Айтинг-чи, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда, партия нуфузини оширишда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг ташкил этилиши қандай аҳамиятга эга?
— Пойтахт туманларида маҳаллий Кенгашлар фаолияти йўлга қўйилиши долзарб масала. Зеро, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни самарали ҳал этишда, туманлар даражасида маҳаллий бюджетни ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда бу муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, туман Кенгашлари сессиясида маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш, бу орқали ўз фикр ва тавсияларини билдириш, муҳим қарорлар қабул қилиш имконини беради. Тошкент шаҳар туман Кенгашларига сайлов ҳар бир туман Кенгашида депутатлик гуруҳлари тузиш имконини яратиб, сиёсий партиялар янада тўлақонли фаолият олиб боришига хизмат қилади. Демак, эндиликда туман Кенгашларининг депутатлар билан ишлаш тажрибасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилади. Айниқса, сайловлар партиялар фаолиятига баҳо берадиган энг катта жараён эканлигини назарда тутсак, бу муҳим жараён тарғибот-ташвиқот ишларида ҳар бир сафдошимиз фаоллик кўрсатишини тақозо этади.
“Adolat” мухбири Ф.ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллиги ортган сари маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасидаги масъулият ҳам кучаймоқда....
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари пойтахтимизнинг Яшнабод, Миробод ҳамда Яккасарой тум...
01 янв 1970
Ишчи гуруҳ ўрганишларида МФЙ учун қурилиши мўлжалланган янги бино эътиборсиз қолиб, ташландиқ жойга айланиб бораётгани маълум бўлди. ...
01 янв 1970
Электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топишда бошланғич партия ташкилотларининг алоҳида ўрни бор. &nbs...