Билимдонлар танлови

/
Наманган вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Наманган туман партия кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман бўлими билан ҳамкорликда мазкур танловнинг туман босқичи “Олахамак” иқтисодиёт коллежида ўтказилди. Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур ўқув юртининг юқори босқич ўқувчилари орасида партиямизнинг аъзолари ва хайрихоҳлари талайгина.
— Бу каби кўрик-танловларнинг биз, ёшлар учун аҳамияти беқиёс. Аввало, улар ҳар бир кишини ўз устида ишлашга, билим даражаси ва савиясини оширишга, янги адабиётларни ўқишга даъват этади, — дейди коллежнинг 3-босқич ўқувчиси Умид Эркинов. — Шу билан бирга, ўқувчиларнинг ўзига хос қобилиятини ривожлантириш, нутқ маданиятини, ҳар биримизда тезкор фикрлаш ва топқирлик каби фазилатларни шакллантиришга кўмаклашади. Бундан ташқари, мана шу жараёнда фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш учун шарт-шароит туғилади.
Кўрик-танлов бошиданоқ тикувчилик йўналиши бўйича учинчи босқич ўқувчиси Дилафрўз Мирабдуллаева иштирокчилар орасида пешқадамликни қўлга киритди. Бунда унинг шеърий машқлар битиб туриши қўл келди. У танловнинг биринчи шарти — таништирувни фақат шеърий шаклда баён этди. Мусиқий композиция жўрлигидаги ижро унинг жозибадорлигини янада оширганини ҳам айтиб ўтиш лозим.
Дилафрўз коллежда барча фанларни аъло баҳога ўзлаштиради. Бу эса иккинчи шарт — “сиёсий соҳадаги билимлар беллашуви”да ҳам яққол кўзга ташланди. У саволларга бурро-бурро жавоб бериш билан бирга амалиётдан ёрқин мисоллар ҳам келтирди. Албатта, ҳакамлар ҳайъати аъзолари бу жиҳатга эътибор қаратишди.
Учинчи шарт – “уйга вазифа” ҳам жуда қизиқарли ўтди. Бошқа иштирокчилардан Фарруҳ Тўхтаназаров, Сарвиноз Акбаралиева ҳам ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Дилафрўзнинг дастлабки икки шарт бўйича баҳолари юқори бўлганлиги унинг муваффақиятини таъминлади.
Шундай қилиб, Дилафрўз Мирабдуллаева якуний натижага кўра биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Барча совриндорлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Наманган туман партия кенгашининг раиси Ёрқиной Ҳожиматованинг таъкидлашича, ушбу тадбир жараёнида партия аъзолари сафига яна ўн беш киши қўшилганлиги партиямизга қизиқиш ва ишонч ортаётганини ифодалайди.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун ижроси ҳолатини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди....
01 янв 1970
“Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар” тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Жавлон Давроно...
01 янв 1970
Шу кунларда турли ижтимоий тармоқларда ва айрим оммавий ахборот воситаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори жорий йилнин...
01 янв 1970
Маълумки, азалдан ота-боболаримиз ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келган. ...