Ҳуқуқий маслаҳатхона

/
— Қонуний никоҳда бўлмаган шахсларнинг фарзандлари дунёга келганда оталик қандай тартибда белгиланади?
Ф.Мамадалиева, Тошкент вилояти

— Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланади.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза боланинг туғилганлигини қайд этиш вақтида, шунингдек, бола туғилганлиги қайд этилгандан кейин ҳам берилиши мумкин. Агар оталикни белгилаш тўғрисида бола туғилгандан сўнг эр-хотин биргаликда ариза беришнинг имкони бўлмай қолиши ёки мушкул бўлишини кўрсатувчи асослар мавжуд бўлса, туғилажак боланинг ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онаси шундай аризани она ҳомилодорлик вақтида ФҲДЁ органига беришга ҳақли.
Оталикни белгилаш рад этилганда, ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
Ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликда аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаган тақдирда, оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.
Оталикни белгилаётганда суд боланинг онаси бола туғилишига қадар жавобгар билан бирга яшаганлиги ва умумий рўзғор юритганлиги ёки улар болани биргаликда тарбиялаганликлари ёхуд таъминлаб турганликларини ёки жавобгарнинг оталикни тан олганлигини аниқ тасдиқловчи бошқа далилларни эътиборга олади.
Саволга Янгийўл тумани ФҲДЁ бўлими мудири Луиза МАҲМУДБЕКОВА жавоб берди.
 
– Ўз мол-мулкимни вояга етмаган неварамга васият қилишим мумкинми?
Р.Шамсиев, Тошкент шаҳри

– Ҳа, васият қилишингиз мумкин.
Амалдаги фуқаролик қонунчилигида васият қолдириладиган шахснинг ёшига нисбатан бирор-бир чеклов мавжуд эмас.
Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига мувофиқ, фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек, кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга, юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин.
Шуни қўшимча қилиш керакки, агар мерос очилган вақтда неварангиз вояга етмаган бўлса ва 14 ёшдан катта бўлса ота-онасининг ёзма розилиги билан ҳаракат қилади, агар 14 ёшдан кичик бўлса унинг номидан ота-онаси ҳаракат қилишади.
Саволга Зангиота тумани ДНИ нотариуси Зулфия МУСАКОВА жавоб берди.
 
– Вояга етмаган фарзандларимнинг хусусий мулки бўлиши мумкинми?
Ф.Ниғматов, Самарқанд вилояти

– Ҳа, вояга етмаган фарзандларингизнинг хусусий мулки бўлиши мумкин.
Оила кодексининг 93-моддасига мувофиқ, вояга етмаган болалар қонунда белгиланган тартибда хусусий мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Вояга етмаган болаларнинг хусусий мулки улар томонидан қонунда белгиланган тартибда ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулк бўлиши мумкин. Ёки вояга етмаган бола шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида мол-мулк орттирса, бу мол-мулк ҳам унинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағи ва ундан орттирган даромади, агар бола билан ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари ўртасида бошқача тартибни белгиловчи шартнома бўлмаса, вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишидаги буюмлари (кийим-кечак, пойабзал, ишлаб чиқариш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Саволга Нуробод туман ДНИ нотариуси Қахрамон АБДУЛЛАЕВ жавоб берди.
Addy 15:49, 05 февраля 2017
All of these articles have saved me a lot of heaahcdes. http://sziolhjr.com [url=http://marsxhplwtm.com]marsxhplwtm[/url] [link=http://sswhibxwrkw.com]sswhibxwrkw[/link]
Suzy 03:15, 07 февраля 2017
I'm impressed! You've managed the almost imleissbpo.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу пайтгача ҳам бу ердаги саноат корхоналарида олимлар томонидан турли ихтиролар, ишланмалар, кашфиётлар ҳаёт талаби билан яратилар, қисман ишлаб ч...
01 янв 1970
Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида “одамлар ўзларининг ҳаётидан рози бўлиши керак”, деган ҳаётбахш ғ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштиро...
01 янв 1970
Нукусда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди....