Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Оила қуриш арафасида турибман. Шу боис менга никоҳ шартномаси ҳақида маълумот берсангиз.
С.Нодирова, Миробод тумани
— Никоҳ шартномаси деб никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ҳамда эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи келишувга айтилади.
Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар бўлажак эр ва хотин ўртасида, шунингдек, эр-хотин ўртасида никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.
Бўлажак эр ва хотин ўртасида тузилган никоҳ шартномаси қайд этилган кундан эътиборан кучга киради ва амал қила бошлайди. Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилиб, албатта, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Никоҳ шартномасида оила қонун ҳужжатлари нормаларига зид келувчи, эр ёки хотиндан бирининг ҳуқуқларини чекловчи, болаларга нисбатан бўлган эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишни, эр ва хотин ўртасидаги шахсий номулкий муносабатларни тартибга солишни, эр ва хотиндан бирини ўта ноқулай ҳолатга солиб қўювчи бошқа шартларни назарда тутиш мумкин эмас.
Саволга Миробод тумани 5-сонли ДНИ нотариуси Махсума АРТИКОВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
01 янв 1970
Бу йил укам мамлакатимиздаги университетлардан бирига тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. Контракт пулини ўз иш ҳақимдан тўламоқчи эдим. ...
01 янв 1970
Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ташкил этилди.
01 янв 1970
Таъкидлаш жоизки, 2014 йилги сайловларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бир неча номзодлари вилоятимизда сайловчилар ишончига эришиб, маҳа...