Ҳаёт қувончи

/
Ҳар бир оилада фарзандларнинг соғлом туғилиши ва баркамол бўлиб вояга етиши, аввало, оналарнинг соғлиғи билан узвий боғлиқ эканини бугунги кунда нафақат мутахассислар, балки кўпчилик юртдошларимиз яхши англаб етмоқда. Бу борада олиб борилаётган тарғибот ишлари амалий аҳамиятга эга саналади.
Мирзаобод тумани Наврўз шаҳарчасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Аҳоли репродуктив саломатлик маркази вилоят филиали, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда “Фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш — оилалар мустаҳкамлиги ва жамият саломатлиги гарови” мавзусида тадбир ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ижросини амалга ошириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва аёллар орасида тиббий маданиятни ошириш бўлди.
Таъкидланганидек, соғлом фарзанд кўриш оила бахти, ота-она қувончи, шунинг баробарида жамиятнинг ҳам ютуғидир. Шу боис улар ўз репродуктив саломатлиги ҳақида чуқур ўйлаши, соғлом турмуш тарзига риоя этиши, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиши зарур.
Тадбир доирасида Наврўз шаҳарчасида истиқомат қилаётган юзга яқин аёллар терапевт, ультратовуш, акушер-гинеколог, электрокардиография, колноскапия каби тиббий текширувлардан ўтказилиб, мутахассислардан керакли тиббий маслаҳатлар олишди.
Шерали ШОЙЗОҚОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Мирзаобод туман кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ташкилотчилигида мазкур лойиҳа доирасида 76 марта тарғибот тадбирл...
01 янв 1970
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА...
01 янв 1970
Амаким махфий васиятнома расмийлаштирганлигини ва унда менга ҳам баъзи нарсаларни мерос қолдирганлигини, лекин буни ҳозирча ошкор қилмаслигини айтд...
01 янв 1970
Муқаддас диёримиз жаҳон тамаддуни ривожига салмоқли ҳисса қўшган кўплаб олиму фузалолар, адабиёт ва санъат намоёндалари билан донг таратган заминди...