Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш муддати ҳақида маълумот берсангиз?
О.Обобакиров, Яшнобод тумани
— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 3 сентябрда 1712-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида бир кун давомида режадан ташқари қисқа муддатли, муқобил ёки назорат тартибида текширишлар шаклида амалга оширилиши мумкин.
Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда, камерал назорат натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари асосида, Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш ўтказиш кўзда тутилиши мумкин.
— Васиятнинг қай тартибда расмийлаштирилиши ҳақида тушунча берсангиз?
Д.Умарова, Чилонзор тумани
— Васият қилувчи фуқаролик салоҳиятига тўлиқ эга бўлиши, яъни ўз хатти-ҳаракатлари аҳамиятини тушуниши ва уларни бошқара олиши лозим. Шунингдек, васиятнома матни васият қилувчи томонидан ёзилиб, нотариусга шахсан тақдим этилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши керак. Нотариус бу ҳужжатни тасдиқлаш чоғида васият қилувчидан унинг васият қилинаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини исботловчи ҳужжатлар талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши, исми, фамилияси ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, шунингдек, ёзилган жойи ва вақти кўрсатилиши шарт.
Васият қилувчининг сўзлари нотариус томонидан ёзиб олинган васиятномани имзолашдан олдин васият қилувчи унинг матнини нотариус олдида тўлиқ ўқиб чиқиши лозим. Агар у жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани шахсан ўқий олмаса, матнни нотариус ўқиб эшиттиради. Сўнгра бу ҳақда васиятномага тегишли қайдлар киритиб, васият қилувчи васиятномани шахсан ўқий олмагани сабабларини кўрсатади. Мабодо, васият қилувчи юқорида айтилган сабаблар туфайли васиятномани шахсан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ёки қонунга мувофиқ васиятномани тасдиқлайдиган бошқа шахс ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганининг сабаблари кўрсатилган ҳолда васиятномага бошқа шахс имзо чекиши мумкин.
Саволларга Чилонзор тумани 3- ва 7-сонли ДНИ нотариуслари Ғолибжон ХОЛБОЕВ ва Шаҳноза ҚАЮМОВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қи...
01 янв 1970
Хотира — муқаддас туйғу. Бу фазилат инсоннинг маънавий қиёфасини белгилайди.