Ота эътиборсиз, 16 ешли ўғил эса...

/
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, порнографик мазмундаги маҳсулотларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланади. Бу ҳақда кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамасдан, чет давлатларга ўқиш, ишлаш ва бошқа мақсадларда бориб, қайтаётган айрим юртдошларимизнинг телефон, ноутбук ҳамда флешка хотираларига беҳаё мазмундаги материалларни юклаб келиши ҳолатлари ҳам учраб туради.
Мисол учун, Москва—Қарши йўналишидаги 995-авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Отаниёз Махматқуловнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли HP маркали ноутбук хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 10 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Отаниёз эндигина 16 ёшга тўлган. Яқинлари доимий равишда Россия Федерациясида ишлагани боис у Москва шаҳридаги мактабларнинг бирида таҳсил олиб, ўқиш давомида ушбу ноутбукдан мунтазам равишда фойдаланган. Қизиғи шундаки, унга тегишли ноутбукдан оила аъзолари ҳам доимий фойдаланиб келган. Мазкур ҳолат бўйича унга ҳампарвоз бўлган отаси Жўра Махматқуловдан нима сабабдан эътиборсизликка йўл қўйгани сўралганда, у бу “матоҳ”га тушунмаслигини, гўёки шу сабабли эътибор бермаганини баҳона қилди.
Яна бир ҳолатда, 624-сонли авиарейс билан ушбу халқаро аэропортга Москва шаҳридан учиб келган Шерзод Раҳимовнинг ўзи ва қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли қўл телефони ҳамда ноутбук хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган қарийб 600 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар борлиги аниқланди.
Натижада фуқаролар О.Махматқулов ҳамда Ш.Раҳимовга нисбатан тегишли суд органларининг қарорлари билан жарима жазолари тайинланиб, ашёвий далил сифатида олинган қўл телефони ва ноутбуклар давлат эгалигига ўтказилди.
Халқимизда миллий қадриятлар ва урф-одатларимизга содиқлик, ёшлар тарбиясида ибо ва ҳаёга эътибор қаратиш асосий мезон сифатида улуғланади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий онгини менталитетимизга хос бўлмаган ёт ғоялардан асраш бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири экан, юқоридаги каби ҳолатларга қарши қатъий кураш олиб борилади, кўриладиган чора эса кескин бўлади.
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, бағрикенг ва олижаноб халқимиз бола тарбияси ва тақдирига ҳамиша жиддий эътибор қаратиб келган. ...
01 янв 1970
хорижда олий таълим олиб қайтган юртдошларимизнинг ўз билим ва салоҳиятини соҳалар тараққиёти учун татбиқ этишига кенг йўл очилди...
01 янв 1970
Ёки қонун устуворлиги адолатда эмасми?
Ёки қонун устуворлиги адолатда эмасми?
01 янв 1970
Ёхуд йўл-транспорт ҳодисасидан жабрланган фуқароларнинг манфаатлари ҳимоя қилинмайди... (ми?)...