Тараққиётга бошловчи йўл

/
Мамлакатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар фаолиятига оид билдирган танқидий-таҳлилий, ҳаққоний фикрлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши барча ходимлари, депутатларимиз ва фаолларимиз олдига юксак масъулият, фаоллик билан ишлашимиз, электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қатор устувор вазифаларни изчил равишда амалга ошириб боришимиз зарурлигини кўрсатди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари бугун замоннинг ўзи барчамиздан, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатиб ишлашни талаб этаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Фаолиятимизда йўл қўйилаётган камчиликлар, яъни ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ташаббуслар етишмаётганлиги очиқ-ошкор кўрсатиб ўтилди.
Шундай экан, Президентимиз маърузасидан келиб чиқиб, эндиликда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши олдида бир қанча долзарб вазифалар юзага келди.
Аввало, электоратимиз билан ишлаш жараёнида туман ва шаҳар партия кенгашлари фаолиятини кучайтириш, олдингидек, бирон-бир мавзуда тайёр аудиторияларда тадбирлар ўтказиш ва бундай тадбирлар сонини кўпайтиришга эмас, балки электорат ва халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган амалий ишлар, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш керак.
Иккинчидан, партия билан аҳолини, айниқса, электоратни боғловчи, партиянинг жойларда танилувчанлигини орттиришда катта ролга эга бўлган депутатларимизнинг сайловчилар билан мулоқотлари самарадорлигини ошириш, улар ваколатларидан тўлақонли фойдаланган ҳолда электорат манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга кўмаклашиш зарур.
Учинчидан, партиямиз дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш йўлида, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалий ҳаракат билан фаол иштирок этиш мақсадга мувофиқ.
Тўртинчидан, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларимизда электоратимиз ва кенг жамоатчиликни дастурларимиз ижроси билан боғлиқ амалий ишларимиздан хабардор қилиш, ҳар бир бошланғич ташкилотимизга партия нашрининг етиб боришини доимий назорат қилиш белгиланди.
Бешинчидан, ёшларни, айниқса, уюшмаган ёшларни партия сафига қўшиб бориш, партияга аъзо бўлиш бу жамиятнинг энг фаол аъзосига айланиш, жамият тараққиёти йўлида бошқаларга нисбатан илдамлик билан қадам ташлаб, унга ўз улушини қўшиш эканлигини чуқур сингдиришнинг зарур чораларини кўриш, бу борада замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларнинг онгида эл-юрт манфаати йўлида ғоявий, мафкуравий етукликни таъминлаш, туман ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.
Олтинчидан, кадрлар масаласига жиддий эътибор қаратиш, кадрлар қўнимсизлигига чек қўйиш, депутатликка ва давлат бошқаруви органлари раҳбарлик лавозимларига муносиб номзодларни партия тизимида тарбиялаш, номзодлар захирасига киритиб бориш шарт.
Еттинчидан, партиямизнинг Сайловолди дастурий мақсадларида белгиланган вазифалар бўйича тегишли соҳалардаги мавжуд ҳолат ва камчиликларни депутатлар иштирокида ўрганиб бориш, ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари ва сессиялари кун тартибига масалалар киритиб бориш ҳамда қарорлар қабул қилинишига эришиш, қабул қилинган қарорларнинг қоғозда қолиб кетмаслиги учун доимий таҳлилий назоратни йўлга қўйиш керак.
Саккизинчидан, партия ходимлари, депутатларимизнинг одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъиян амал қилишини доимий назоратда ушлаб туриш ва энг муҳими, халқ қалбига йўл топиш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларнинг ечимини топиш каби мақсадлар белгиланди.
Албатта, ушбу мақсадлар, электоратимиз тилак-истаги ва шиддат билан ривожланаётган замон талабидан келиб чиқиб, тараққиётга бошловчи янги йўл сифатида такомиллашиб боради. Белгиланган мақсадларни самарали ва изчил равишда амалга оширишда эса давлатимиз раҳбари томонидан берилган таклиф ва тавсиялар асосий омил вазифасини ўтайди.
Ерназар КУННАЗАРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бу йил тўқсон икки ёшга кирган Юсуф ота йигитлик пайтида халқимиз бошига кўп азоб-уқубатлар солган ўша мудҳиш урушга, Ватан ҳимоясига отланди....
01 янв 1970
Ўзим истиқомат қилаётган ҳудудда жойлашган озиқ-овқат дўконидан йогурт ва қатиқ сотиб олгандим. Уйга келиб, уни очиб кўрганимда таъми бузилгани, но...
01 янв 1970
Фарзандим 2016 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Бугунги кунда хусусий корхонада ишламоқда....
01 янв 1970
Сўнгги икки йилда мамлакатмизда барча соҳаларда ўзгаришлар, жиддий ислоҳотлар ўтказилмоқда....