Ноқонуний фаолият билан ҳалол ризқ топиб бўлмайди

/
Бухоро вилоятида солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга чек қўйиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 850 нафардан ортиқ тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний фаолият юритиши таъминланиб, ҳудудда 1000 га яқин қўшимча иш ўрни яратилди.
Аммо олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ва профилактик тадбирларга қарамай, вилоятдаги бозорлар ҳудудлари ҳамда бошқа жойларда айрим фуқаролар томонидан ҳамон яширин ва ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари учраб турибди. Жумладан, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг вилоят бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги “Тўқимачи деҳқон бозори”да олиб борилган назорат тадбири кунида ҳам ана шундай ҳолатга дуч келинди.
Аниқланишича, фуқаро Ж.Шукруллаев тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, ноқонуний равишда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган экан.
Атрофдагиларнинг айтишига қараганда, фуқаро Ж.Шукруллаев ҳеч қандай ҳужжатларсиз мўмай даромад топиш мақсадида тез-тез савдо растасини ўзгартириш орқали давлат солиқ хизмати органлари ходимларини чалғитмоқчи бўлган. Аммо “кўза кунда эмас, кунида синишини” унутган ушбу “уддабуронга” бу гал найранг иш бермади. Шу боис Ж.Шукруллаев айбини тан олиб, 6 турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда савдодан тушган жами 800 минг сўмга яқин нақд пулни белгиланган тартибда давлат фойдасига топширди.
ўиждувон туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудда фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган айрим камчиликлар ва солиқ қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш ҳамда ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолиятига чек қўйиш мақсадида олиб борилган назорат тадбирида ҳам ана шундай “учар тадбиркорлар”дан бирининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ўиждувон тумани “Фришкент” ҚФЙ Работқамбар қишлоғида яшовчи М.Маҳмудов ўиждувон тумани Ю.Ҳамадоний кўчаси йўл ёқасида жойлашган бинонинг ертўласида ноқонуний равишда “Кўнгил очар” жой (бар, дискотека) ташкил қилиб олган экан. “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам чиқади” деганларидек, ўзининг уддабуронлиги билан фахрланиб юрган М.Маҳмудов назорат тадбири кунида барчанинг кўз ўнгида шу пайтгача нафақат давлат солиқ хизмати ходимларини, балки ўзини ҳам алдаб келаётганига амин бўлди.
Натижада, текшириш кунида у ҳам ўз қўли билан ноқонуний равишда орттирган 14 хилдаги 751.1 минг сўмлик товар-моддий бойликларини белгиланган тартибда назорат тадбири ходимлари ихтиёрига топширди.
Энди у қилган хатосидан тўғри хулоса чиқариб, келгусида бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан ҳалол ризқ топиб бўлмаслигини тушуниб етса бас. Йўқса, такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо чораси бундан ҳам таъсирли бўлиши муқаррар.
Баҳодир ФАЙЗИЕВ,
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати бош мутахассиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Инсониятнинг бугуни ва келажагига хавф туғдираётган трансмиллий жиноятчилик турларидан бири — наркотик моддалар савдоси ҳисобланади....
01 янв 1970
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди....
01 янв 1970
Башарият учун энг муқаддас тушунчалардан бири, шубҳасиз, Мустақилликдир.
01 янв 1970
Турмуш ўртоғим ва икки нафар вояга етмаган фарзандим билан 2011 йилдан буён ўзимиз қуриб олган уй-жойда истиқомат қилиб келамиз. ...