Тиббиёт муассасаларига янги автомобиллар тақдим қилинди

/
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари билан ҳам танишди. Учрашувларда патронаж хизматини ривожлантириш, аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тиббиёт муассасаларига махсус автомашиналар ажратилиши лозимлигини ҳам таъкидлади.
Куни кеча Андижон шаҳридаги 8 та оилавий ва шаҳар, туманлардаги 17 та кўп тармоқли марказий поликлиникаларга “Дамас” русумли замонавий тиббиёт машиналари тантанали равишда топширилди. Бу, шубҳасиз, фуқаролар соғлиғини асраб-авайлаш, аҳолига янада малакали тиббий ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.
— Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлигидан қалбимиз қувончга тўлди, — деди Андижон шаҳридаги 3-оилавий поликлиника мудири Муҳаррамхон Раҳмонова. — Ушбу замонавий тиббиёт машиналари патронаж ҳамширалари ва шифокорлар ишини енгиллатибгина қолмай, тиббий хизмат сифатини яхшилаш имконини ҳам беради. Мазкур хайрли тадбирнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилиши барчамизнинг кўнглимизни кўтариб юборди.
Албатта, давлатимиз раҳбарининг бундай эътибор ва ғамхўрлиги биз “адолатчи” тиббиёт ходимлари зиммасига ҳам катта масъулият юклади. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда янада масъулият билан ишлаш, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш муҳим вазифамиз саналади.
Зарифахон ЁҚУБОВА,
халқ депутатлари
Андижон туман Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Аҳолига қулай шароит яратишга қаратилаётган доимий эътибор уларда эртанги кунга ишончни янада мустаҳкамламоқда....
01 янв 1970
Энг қизиғи, куз-қиш мавсуми, ҳатто баҳор ҳам ўтиб, ёз кириб келди-ю боғ дарвозаси ҳамон қулф!!!...
01 янв 1970
Ҳар бир халқнинг минглаб йиллар, кўп асрлар давомида шаклланган ўзига хос урф-одатлари, анъаналари, одоб-аҳлоқ, таълим-тарбия борасида тўпланган бо...
01 янв 1970
Бундан беш йиллар аввал касбим тақозоси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида бўлган эдим....