Ички йўллар обод бўлмоқда

/
Жойларда аҳоли билан мулоқотлар қилиб, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этишда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партиямиз фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар аъзолари фаоллик кўрсатмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳлари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни маҳаллаларда фуқаролар билан ўтказилаётган мулоқотлар ижобий самара бермоқда.
Когон шаҳар партия кенгашидаги ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги “Темирйўлчи” маҳалласидаги хонадонларда бўлиб, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга эътибор қаратишди. Мулоқот чоғида фуқаролар маҳалладаги ички йўллар таъмирталаб бўлиб қолганлиги, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмаганидан шикоят қилишди. Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Жобир Ҳакимов шаҳар ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови киритди. Натижада мазкур бошқарма бошлиғи Собир Обидов маҳалладаги “Зебинисо” кўчасида 1,1 километрлик йўлни таъмирлаш 2017 йилги манзилли дастурга, “Янги ҳаёт”, “Темирйўлчи” кўчалари шаҳардаги бошқа 10 дан зиёд кўчалар қатори кўча чироқларини мукаммал таъмирлаш дастурига киритилганини маълум қилди. Ишчи гуруҳ аъзолари Когон шаҳрининг “Қоровулбозор” шоҳкўчасидаги хонадонларда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашдилар. Ёш мутахассис Нилуфар Қулиева Бухоро педагогика коллежини битирганлиги, аммо ишга жойлаша олмаётганини билдирди. Бу масала юзасидан халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Дилфуза Эргашова шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови киритгач, Нилуфар Қулиева шаҳардаги 9-умумтаълим мактабига ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, Ромитан туман партия ташкилотидаги ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Истиқлол” қишлоғи аҳли билан суҳбатлашганида аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги аниқланди. Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати Даврон Шукуров туман “Сув-оқова” корхонаси бошлиғига депутатлик сўрови билан чиқиши натижасида ушбу муаммо бартараф этилди.
Таъкидлаш жоизки, ишчи гуруҳларнинг жойларда электорат билан олиб бораётган очиқ мулоқотлари мавжуд камчилик ва муаммоларнинг ҳал этилишида корхона ва ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини оширмоқда. Шу билан бирга, партиямизнинг нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят партия кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган анъанавий “Адолат билимдон...
01 янв 1970
Айни кунларда наманганлик партиядошларимиз Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашмоқдалар....
01 янв 1970
Жойларда мавжуд муаммолар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини чуқур ўрганиш ва ҳал этишда партия депутатлари фаоллиги муҳим аҳамият касб этади....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар кенгаши фаоллари маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ва ташкилотларда тарғибот тад...