Эҳтиромдан миннатдормиз

/
Юрт тинчлиги йўлида жон фидо қилган аждодларимизни хотирлаш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилиб, катта қийинчиликларни енгиб ўтган ватандошларимизни қадрлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз ҳисобланади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари хотирасига кўрсатилаётган эҳтиромнинг яна бир ёрқин намунасидир.
— Тинчлик – бебаҳо бойликдир, — дейди Беруний туманида умргузаронлик қилаётган Юсуф ота Сотимов. — Унинг қадрини баъзилар унчалик чуқур англамаслиги мумкин. Лекин биз ўша уруш туфайли ўғлидан айрилган оналар, эрини кутган бевалар ва отасиз қолган норасида гўдаклар оҳу зорини эшитганимиз учун ҳам бу гапларни бот-бот такрорлайверамиз. Бу таъкидларимиздан бугунги ёшлар ибрат олса, тинчлик қадрига етиб, яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланса, деймиз. Президентимиз фармони билан биз, уруш фахрийларига икки миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти берилиши ва ушбу тадбирлар тантанали, байрамона вазиятда ўтказилиши кўнглимизни янада кўтарди.
Бу йил тўқсон икки ёшга кирган Юсуф ота йигитлик пайтида халқимиз бошига кўп азоб-уқубатлар солган ўша мудҳиш урушга, Ватан ҳимоясига отланди. Чегара мудофаасидаги жангларда қатнашди. Икки марта жароҳатланди. Даволаниб чиққач, бошқалар қатори фронт ортида тозалаш, тиклаш ишларида қатнашди. 1948 йилда қишлоғига қайтиб, кўп йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилди.
Қорақалпоғистон Республикасида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эҳтиромдан миннатдорликларини ана шундай изҳор қилмоқдалар.
Ғайрат ОТАЖОНОВ

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ватанимиз озодлигининг илк кунида “Мустақиллигимиз абадий бўлсин!” дея янграган ёрқин сўзлар халқимизнинг пок қалбидан айтилган қутлуғ ...
01 янв 1970
Одамзот ер ҳайдаладиган омочдан тракторгача тахминан олти минг йилни, трактордан космик кемагача эса атиги 60 йилни босиб ўтган...
01 янв 1970
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун
01 янв 1970
Яқинда телевидениеда афв этиш тўғрисидаги низом ҳақида эшитиб қолдим. Янги низом ҳақида маълумот берсангиз....