Сафдошимиз – “Олтин қалам” соҳиби

/
Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан таъсис этилган «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлаш ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадига қаратилган бу йилги халқаро танловда 520 журналист 9 минг 500 га яқин материали билан қатнашди.
Қувонарлиси, рағбатлантирувчи номинациялар бўйича тақдирланганлар орасида мамлакатимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланиш жараёнларининг мазмун-моҳиятини халқимизга кенг ва атрофлича, таъсирчан тарзда тушунтиришда жонбозлик кўрсатиб келаётган фаол сафдошимиз, партия Сиёсий Кенгаш аъзоси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши партия депутатлик гуруҳи аъзоси — Тошпўлат Матибоев ҳам бор. Сафдошимиз мазкур танловда “Ижтимоий шериклик мавзуси энг яхши ёритилган материал учун” номинацияси ғолиби бўлди.
Партиядошимизни навбатдаги ютуғи билан чин қалбимиздан қутлар эканмиз, келгуси ишларида ҳам муваффақият тилаб қоламиз!
ТАҲРИРИЯТ

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Инсон учун бу ёруғ оламда берилган ҳаёт Яратганнинг инъоми. Уни қандай яшаш, қандай умргузаронлик қилиш ҳар кимнинг ўзига тан. ...
01 янв 1970
Фикримизча, ўн бир йиллик таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан афзал жиҳатлари кўп....
01 янв 1970
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Ўзбекистон деб аталган улуғ юрт учун муҳим ҳужжат бўлди. Унда, бир жиҳатдан, мамлакатимизнинг фа...
01 янв 1970
Қонун нуқтаи назаридан қараганда, коррупция – мансабдор шахснинг ўз мавқеи ва ваколатларидан фойдаланиб, унга ишониб топширилган ҳуқуқлар...