Бепарволик — ёнғиннинг “дўсти”

/
Чилонзор туман ИИБ ЁХБ мутахассислари жойларда, тумандаги маҳаллалар, ташкилот ва корхоналар, таълим муассасаларида аҳоли, жамоатчилик вакиллари билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳақида кенг миқёсда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Бундай тадбирларда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш йўллари ва бартараф этиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар, тушунтиришлар бериб борилади. Шу билан бирга, бўлимимиздаги мутахассислар оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар орқали фуқароларни огоҳликка чорлашда фаол иштирок этмоқда.
Ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирларга қарамай, айрим хонадонлар ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик оқибатида туманимизда содир бўлган ёнғинлар сони камаймаяпти. Хусусан, рақамларда ифодалайдиган бўлсак, 2016 йилнинг 3 ойи давомида 30 та ёнғин содир бўлган бўлса, 2017 йилнинг худди шу даврида ҳам ушбу кўрсаткич 30 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида содир бўлган ёнғинлар оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бўлмаган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 16 нафарни ташкил этди.
Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлди. Масалан, Чилонзор тумани, Қатортол 2-тор кўчаси, 10-уйда содир бўлган ёнғинда шаҳардаги руҳий асаб касалликлари диспансерида руҳий хаста сифатида рўйхатда турган фуқаро О.Қодиров ис газидан ўткир заҳарланиш ва тана юзасининг 1, 2-даражали куйиши оқибатида ҳалок бўлган. Аниқланишича, фуқаро тамаки маҳсулотини истеъмол қилишда эҳтиётсизликка йўл қўйган. Ёнғин оқибатида фуқаро ҳалок бўлиши билан бир қаторда хонадон яшаш хонаси ва том қисми ёнган.
Электр тармоғида вужудга келган носозликлар, яъни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, электр мосламаларини электр тармоғига уланган ҳолда қолдириш, юқори ўтувчи қаршилик, ортиқча юклама, қизиб ёниши ёки учқун ҳосил бўлиши оқибатида Чилонзор тумани, Ц-мавзеси Чўпонота кўчасида жойлашган маъмурий бинода содир бўлган ёнғинни бартараф этиш учун дастлаб Чилонзор туманидаги 16-ҲЁҲҚдан 2 та жанговар ёнғин ўчириш автоэкипажлари етиб борган. Бироқ бинонинг 1, 2 ва 3-қаватлари очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлгач, ёнғин жойига қўшимча равишда Чилонзор туманини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 17-ҲЁҲҚдан 2 та, Яккасарой туманини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 21-ҲЁХҚдан 2 та, Учтепа, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 1,2,6 ва 13-ҲЁҲҚлардан 1 тадан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ РИОдан 2 та жанговор ёнғин ўчириш ва 3 та махсус автоэкипажлари йўлланган. Жанговор автоэкипаж шахсий таркиби томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бутунлай ўчирилишига эришилди. Ёнғин вақтида ўт ўчирувчилар томонидан бинодаги 70 нафар ишчи-хизматчилар қутқарилган.
Ёнғин оқибатида маъмурий бинонинг 1, 2 ва 3-қаватларининг хона, йўлаклари ва жиҳозлари, жами 1045 кв.метр майдон ёниб зарар кўрган.
Фалокат оёқ остида, деб бежиз айтишмайди. Ҳаётимизда мудҳиш, кўнгилсиз воқеалар содир бўлмаслиги учун ҳар доим сергакликни йўқотмаслигимиз, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишимиз шарт.
У.Икрамов,
Чилонзор туман ИИБ ЁХБ инспектори, сержант

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳавога кўтарилган учоқ тушга яқин Тошкентга қўнди. Самолёт бортидан тушган йўловчилар бирин-кетин божхона назоратидан ўта бошлашди....
01 янв 1970
Ҳар сўзидан ҳикмат ёғилиб турадиган, маънили сўзлари билан кишини бир зумда ўзига тортадиган нуроний отахон билан суҳбатлашсангиз, худди қадрдон од...
01 янв 1970
Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлиги киностудияларида ишлаб чиқарилаётган тарихий ва замонавий мавзудаги бадиий фильмлар, шунингдек, ...
01 янв 1970
Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони жадаллик билан ўсиб бормоқда