Оиланинг даромад манбаи

/
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида ҳам фаол партиядошларимиз аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишиш, уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўриш борасида амалий ишлар қилишмоқда.
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Тоҳиржон Полвонов Урганч шаҳридаги “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда партия фаоллари билан биргаликда жонли мулоқотлар ўтказди. Фуқароларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг фикр ва таклифларига депутат алоҳида эътибор қаратди.
Ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган Галина Ҳайитбоева ўз ҳовлисида паррандачилик билан шуғулланиш режаси борлигини, шу маҳаллада яшовчи Қурамбой Бекчанов, Эгамберган Қўчқоров чорвачиликни йўлга қўйиш учун кредит маблағи зарурлигини баён этишди.
Ушбу мурожаатларга биноан депутатлик сўрови киритилиши натижасида ТИФ Миллий банкининг шаҳар филиали ходимлари билан ҳамжиҳатликда бу масала ижобий ҳал этилиб, Г.Ҳайитбоевага 3 миллион сўм, Қ.Бекчанов ва Э.Қўчқаровга 5 миллион сўмдан кредит маблағи ажратилди.
Шунингдек, фаоллар хонадонларга ташрифи давомида кам таъминланган Ирода Дўсчанова 24 яшар фарзанди Камолиддин Жуманиёзов бир неча йил олдин оғир касаллик туфайли ногирон бўлиб қолгани боис мунтазам даволаниб келаётгани, натижада коммунал тўловларни ўз вақтида тўлай олмаётганини баён қилди. Юртимизда саховатли инсонлар кўп, муаммодан хабар топган ҳомийлар депутатнинг таклифи билан И.Дўсчановага амалий ёрдам кўрсатишди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Партиявий ишларни тизимли равишда олиб бориш сиёсий кучнинг қуйи бўғинлари фаолиятини такомиллаштириш, ушбу таянч тузилмалар сони кўпайишига эришиш...
01 янв 1970
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаровнинг Ўзбекистон «Адолат» СДП VIII Қурулто...
01 янв 1970
Мутасадди муассасаларнинг раҳбар ходимлари бу борадаги масъулиятини кучайтириши шарт....
01 янв 1970
Сариосиё, Узун туманларида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Даврон Тангиров бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг ўрганишлари ҳам самара...