Фуқароларга қулайликлар яратилди

/
Сиёсий партия сафларининг жипслашганлиги унинг ҳар бир тузилмаси, фаоллари ўз олдига қўйган мақсадларини ҳамжиҳатликда рўёбга чиқаришида муҳим ўрин тутади. Жумладан, бу ҳамжиҳатликни халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” депутатлик гуруҳи фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Депутатлик гуруҳимиз аъзолари партиямизнинг ҳудудий ва қуйи ташкилотлари, БПТлар билан яқин алоқада иш олиб бормоқда. Бу эса жойларда мавжуд масалаларни аниқлаш, атрофлича ўрганиш ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ижобий ҳал этишда амалий аҳамият касб этмоқда. Депутатлик гуруҳимиз аъзолари вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашлари ҳамда бошланғич ташкилотларининг жамоатчилик қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларга эътибор қаратиб, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Партия депутатларининг ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувларида шу ҳудудда фаолият юритаётган партия ташкилотлари фаоллари ҳам иштирок этишади. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмайди, жойларда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотлар ҳам сайловчилар билан фаол ишлашимизда муҳим ўрин тутади. Шу боис аҳоли партия депутатлари фаолиятидан доимий хабардор, десак янглишмаймиз.
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари номига киритилган 67 та депутатлик сўровининг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, айниқса, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, оилалар фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кутилган самарани бермоқда.
Хусусан, учрашувларда сайловчилар Бахт шаҳрининг “Улуғ йўл”, “Аҳмад Яссавий” кўчалари таъмирталаб эканлиги боис йўловчилар учун ноқулайликлар пайдо қилаётганини айтиб, амалий ёрдам кўрсатишимизни сўраган эди. Ушбу масала юзасидан Сирдарё туман “Автойўл” бошқармаси бошлиғига депутатлик сўрови билан мурожаат қилдик ва муаммо ўз ечимини топди. Мазкур йўлларнинг зарур қисмларига асфальт ётқизилди. Автомобиль йўлларини сифатли қилиб таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Мирзаобод туманидаги “Тошкент” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Назокат Бобоқулова янги қурилган уйларда ичимлик суви таъминотида муаммо борлиги, аҳоли манфаатлари учун бу масалани ҳал этиш зарурлигини билдирди. Ушбу муаммо ҳам вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонасига депутатлик сўрови киритилиши натижасида мазкур корхона томонидан бартараф этилди.
“Бешбулоқ” маҳалласидаги 13-умумтаълим мактаби, 23-мактабгача таълим муассасаси, Бахт шаҳридаги мусиқа мактаби, 14, 32, 39-умумтаълим мактаблари, 15-мактабгача таълим муассасаси, Бахт енгил саноат коллежи жойлашган ҳудудлардаги йўлларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида огоҳлантирувчи белгилар қўйиш зарурлиги хусусида фуқаролар мурожаат этишди. Шунингдек, Сирдарё тумани ҳудудидаги “Наврўз” чойхонаси ёнида темир йўлдан кесиб ўтиш жойи борлиги, Сирдарё — Гулистон катта асфальт йўлининг тегишли жойига махсус зебра чизиқлари тортилмаганлиги авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкинлигига сайловчилар диққатимизни қаратишди. Ушбу масалалар юзасидан туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига депутатлик сўрови билан мурожаат қилдик ва аҳолига ноқулайлик туғдираётган юқоридаги масалаларнинг барчаси ўз ечимини топди.
Сайловчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда аҳоли ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминоти борасида мавжуд муаммолар хусусида мурожаат этишади. Бу каби масалаларни вилоят ва туман “Сувоқава” корхонаси, газ, электр таъминоти корхонаси мутасаддилари билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон ва унинг манфаати бор, партия депутатлри шуни назарда тутиб масъулият билан иш олиб бормоқда.
Салоҳиддин ЭЛМУРОДОВ,
халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан семинар-тренинглар ўтказилмоқда....
01 янв 1970
Жойларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларда қайд этилган масалаларга ечим топиш партия депутатлари фаолиятида алоҳида ўрин тутади....
01 янв 1970
“Адолат” социал-демократик партиясининг бугунги кундаги тараққиёт омиллари нималарда, деб ўйлайсиз?...
01 янв 1970
Бугунги кунда ёшлар бандлигини таъминлаш, ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар билан мунтазам равишда ишлашга Ўзбекистон “Адолат” социал-демокра...