МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИНИНГ ЖОРИЙ ЯКУНЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

/
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида овоз беришнинг жорий якунларини эълон қилди.
4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20 да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида овоз бериш якунланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 17 миллион 941 мингдан зиёд сайловчи иштирок этди. Бу жами сайловчиларнинг 87,8 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида халқаро кузатувчилар, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда шу ҳақда маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларда мустаҳкамланган халқаро демократик меъёр ҳамда тамойилларга риоя этилган ҳолда очиқ ва ошкора ўтгани таъкидланди.
Мамлакатимиз фуқаролари сайловда юксак сиёсий ва фуқаролик фаоллигини намойиш этди. Соат 11 га қадар сайловчиларнинг 33 фоизидан ортиғи овоз беришда иштирок этгани бунинг яққол тасдиғидир.
Овозларни санаб чиқишда сайлов участкаларида сиёсий партиялардан 37 мингдан зиёд кузатувчи, халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сайлов давомида жойлардан сайлов қонунчилиги бузилиши ҳақида хабар келиб тушмади.
5 декабрь куни бўлиб ўтадиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади. Шу куни халқаро кузатувчилар миссиялари ҳам матбуот анжуманлари ўтказади.
Беҳзод БОЗОРОВ,
ЎзА мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида “одамлар ўзларининг ҳаётидан рози бўлиши керак”, деган ҳаётбахш ғ...
01 янв 1970
Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби сиёсий жараёнларда ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда....
01 янв 1970
Йўл-йўлакай дўконга бирров кирдингиз. Пулингиз камроқ, лекин рўзғорга қуруқ чой керак. ...
01 янв 1970
— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидан бир неча кун аввал хизмат сафари билан хорижий давлатга кетишимга тўғри келаяпти....