Демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш бош мақсадимиз

/
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг “Ижтимоий барқарорликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кенгайтириш, жамоат назоратини кучайтириш масалалари” мавзусида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари Наримон Умаров олиб борди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси, Экологик ҳаракат ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда қайд этилганидек, мамлакатимизда аҳолининг кенг қатламлари ҳамда турли гуруҳлар манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қиладиган фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг шаклланиши ва ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий база ва уни амалга ошириш механизмлари яратилган.
Бинобарин, Бош қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясида нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир асосий принциплар мустаҳкамлаб қўйилиши, шунингдек, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамиятига кенг имконият яратилишига оид меъёрларнинг мавжудлиги фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тартибга солувчи кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилинишига замин яратди.
— Мамлакатимизни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган қонун ва қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши баробарида мазкур институтларни моддий қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими ҳам жорий этилди, — деди Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов. — 2008 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори асосида мамлакат парламенти ҳузурида Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларининг ваколатли вакиллари, депутатлар, молиявий тузилмаларнинг масъул ходимлари кирган парламент комиссияси ташкил этилиши фуқаролик жамияти институтларининг фаоллиги янада ошишини таъминламоқда. Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари Қонунчилик палатаси муҳокамасидан ўтаётган қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши, такомиллаштирилишида ҳам фаол иштирок этмоқда. Қонунчилик палатасининг барча қўмиталари ҳузурида тузилган экпертлар гуруҳлари аъзоларининг кўпчилигини фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ташкил этмоқда. Бу билан муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаларини такомилига етказишда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг таклиф ва тавсиялари инобатга олинишига, қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини янада оширишга эришилмоқда.
Кенгайтирилган йиғилишда сўз олган партия фаоллари жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш масаласи доимо долзарб бўлиб қолаверишига алоҳида урғу бериб ўтишди. Бинобарин, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқи ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларининг давлат тузилмалари билан ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини изчил равишда такомиллаштириб боришни илгари сураётган сиёсий партиялардан бири — Ўзбекистон “Адолат” СДП демократик давлатнинг катта аҳамиятга молик институтларидан бири бўлган жамоатчилик назорати жамият билан давлатнинг самарали мулоқотини таъминлайдиган, фуқароларнинг қизиқишларини, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини аниқлаб борадиган муҳим бўғинга айланаётганини алоҳида эътироф этмоқда, шу билан бирга, партия қонун ҳужжатларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан бажарилиши юзасидан жамоатчилик, фуқаролик институтларининг самарали назорат механизмини яратиш борасида ўз мустаҳкам сиёсий позициясини намоён этиб келмоқда. Хусусан, партия мазкур институтни ҳаётга татбиқ этишда унинг расмийлашувига йўл қўймаслик, жамоатчилик, фуқаролик назорати тартиб-таомилларини бузгани учун давлат органлари масъул шахсларининг жавобгарлигини, уларнинг натижалари ва тавсияларини эълон қилишни қонун йўли билан белгилашни таклиф этишни ўз олдига мақсад қилиб келган.
Чунончи, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, шунингдек, ҳокимиятнинг барча даражадаги бошқарув органлари вакиллари ҳамда фуқаролар ўртасида ўзаро очиқ мулоқот ва тўғридан-тўғри муносабатларни янада кенгайтириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзод — Наримон Умаровнинг сайловолди дастуридан ҳам алоҳида ўрин эгаллагани эътироф этилди.
Тадбир иштирокчилари фуқаролик жамияти институтларининг жамият ҳаётига доир муҳим масалаларни ҳал этишдаги иштирокини кенгайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятида давлат органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда иштирок этиш шакллари, усуллари ва механизмларини тартибга солувчи мавжуд қонунчилик нормаларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдиришди.
Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шаҳло ТЎРАЕВА,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиши баробарида йўлларда ҳалок бўлганлар сони ҳам ортаётганлиги кузатилади....
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...