Ҳудудий ташкилотнинг сайлов штаби ҳам мулоқот, ҳам тарғибот марказига айланган

/
Сайловолди ташвиқот тадбирлари қизғин давом этаётган шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий сайлов штаби, ҳудудий ташкилотларда 14 та ҳудудий сайлов штаби ва 194 та туман, шаҳар сайлов штаблари фаол иш олиб бормоқда. Улар сайлов кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишда таянч тузилмалар вазифасини ўтамоқда.
Самарқанд вилоят партия кенгаши сайлов штабига ҳар куни ўнлаб кишилар ташриф буюришади. Мурожаатлар мазмуни ҳам турлича.
— Мен номзоднинг сайловолди дастурида кўрсатилган ижтимоий соҳа, хусусан, тиббий хизмат йўналишида ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар ва кекса ёшдаги кишиларнинг оилавий шароитини яхшилашга қаратилган ғамхўрликлардан хабардор бўлишни истайман, — дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи нафақахўр Дилором Халилова.
— Мен эса таълимда замонавий даража ва моддий базани таъминлаш эртага қандай истиқболли имкониятлар яратишини билиш ва ўқувчиларимга бу ҳақда сўзлаб бериш учун келганман, — дейди педагог Зебунисо Аҳмедова.
Бу вилоят партия кенгашининг сайлов штабига ташриф буюрганлардан атиги икки нафарининг мурожаати. Сайлов штаби аъзолари ҳар бир сайловчининг мурожаатига партия номзодининг сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда асосли жавоб қайтариш, савол эгасида ишонч ва самимият уйғотишга ҳаракат қилмоқдалар.
— Сайлов штабининг эшиги сайловчилар учун доимо очиқ, — дейди вилоят партия кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Улуғбек Облоқулов. — Ўз фаолиятимизни сайлов қонунлари доирасида босқичма-босқич амалга ошираяпмиз. Хусусан, номзоднинг 1030 та сайлов участкаларидаги кузатувчилари рўйхати тўлиқ шакллантирилди. Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидаги марказий кўчаларига партия номзодини тарғиб қилувчи 53 та махсус баннерлар ўрнатилди. Партия номзоди Н.Умаровнинг сайловолди дастури вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларига етказиб берилган. Сайлов округи, ОАВ ва электорат билан сайлов кампанияси жараёнида фаол ҳамкорлик қилишдан мақсад сайловларнинг очиқ-ошкора, демократик тамойиллар асосида ўтиши ва ўз партиямизнинг сиёсий позициясини янада мустаҳкамлаб олишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, сайлов штаби сайловга оид барча ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланмалар, партия дастурий ғояларини ва Президентликка номзод Н.Умаров ва унинг дастурини тарғиб қилувчи тарғибот материаллари ҳамда замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири
Суратда: сайлов штаби фаолиятидан лавҳа.
 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Адолат” социал-демократик партиясининг бугунги кундаги тараққиёт омиллари нималарда, деб ўйлайсиз?...
01 янв 1970
Қон инсон тириклигининг асосидир. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан таққослаб бўлмайди....
01 янв 1970
Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларга иззат-икром кўрсатиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказишди....
01 янв 1970
2017 йил сиёсий партиялар фаолиятида ўзига хос сифат ўзгаришлари ясагани билан тарихда қолди....