Мақсадимиз демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Наримон Умаровнинг сайловолди дастурида маҳаллий бошқарув органлари фаолияти самарадорлиги ва масъулиятини ошириш мақсадида ҳокимларнинг вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини ишга қабул қилиш ва озод этишдаги, уларни жавобгарликка тортиш масаласидаги, ҳудуднинг кадрлар сиёсатига таъсир этишдаги ваколатларини кенгайтириш навбатдаги ислоҳотларнинг давоми сифатида белгиланган.
Бунинг учун маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини чуқур хатловдан ўтказиш, ҳудудий давлат ҳокимияти органлари зиммасига муайян вазифа, ваколат ва топшириқ юклатилган ҳолларда норматив-ҳуқуқий хужжатларда уларни амалга ошириш, назорат қилиш ва ҳисоботини эшитиш билан боғлиқ аниқ механизмларни акс эттириш, қолаверса, барча ҳудудий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлигига тавсия этилаётган номзодларни ҳокимлар билан келишиш лозимлигини муҳим деб кўрсатиб ўтилган.
“Адолат” социал-демократик партиясининг мақсадларидан бири ҳам давлат ва жамият бошқарувида аҳолининг муносиб иштирокини таъминлаш ҳисобланиб, партия сиёсий ислоҳотларнинг янада чуқурлаштирилиши, жамиятда демократик қадриятларнинг мустаҳкамланиши ва ривожланиши, адолат, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги таъминланиши тарафдоридир.
“Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этар экан, вакиллик ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, парламентаризмни ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига ошкоралик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини кенг жорий этишни навбатдаги ислоҳотларнинг негизи бўлиши лозим, деб билади.
Бу, ўз навбатида, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим масалаларини ечишда энг мақбул қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш жараёнида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш, ижтимоий адолат тамойилларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, бюрократизм ва коррупциянинг ҳар қандай кўринишларини бартараф этишга ҳам хизмат қилади.
“Адолат” социал-демократик партияси дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари фаолияти устидан чинакам назорат олиб боришини ҳам тақозо этади, деб ҳисоблайди. Бу жараёнда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг ҳақиқийлиги, сифат даражаси, ижтимоий жараёнларга таъсири муҳим роль ўйнайди.
Шу сабабли, партия Ўзбекистонда ижтимоий барқарорликни таъминлаш вазифаси давлат, ҳокимият, бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириш ва мувофиқлаштириш, жамоатчилик назорати институтини янада кучайтиришни талаб этади, деб ҳисоблайди.
Бунда, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳамиятга молик масалалар юзасидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат ижтимоий дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини кенг жамоатчилик иштирокида экспертизадан ўтказилиши, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти учун янада қулай шароитлар яратилиши, уларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги муаммоларни ҳал қилишдаги иштироки кучайтирилиши доимий эътибор марказида бўлиши лозим.
Албатта, “Адолат” социал-демократик партияси дастурий ғояларига кўра, демократик жамиятни матбуот эркинлигисиз, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу натижаларга эришиш учун ахборот соҳасини янада демократлаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Ўз навбатида, ахборот соҳасида рақобат муҳитини янада кучайтириш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг, давлат ички ва ташқи сиёсатининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш зарурияти келиб чиқади. Бундай жараёнда, давлат олдида турган устувор вазифа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини, ҳокимият ва жамоатчиликнинг изчил алоқасини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш ҳисобланади.
Мамлакатимизда сайлов тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида амалга оширилган чуқур демократик ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида “Адолат” социал-демократик партиясининг муваффақиятли иштирок этишига замин яратмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод сайловолди дастурида белгиланган вазифа ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, халқимизнинг бой турмуш тажрибасига асосланган ҳолда республика аҳолисининг миллий ва маданий анъаналарига, барча ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг манфаатларига мос келадиган демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш жараёнларига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишда давом этаверади. Партия номзодининг сайловолди дастури ҳам адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, тенглар ичра тенг мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини, унинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиши, халқимизнинг янада фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Биз барча сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиз номзоди Наримон Умаровга овоз беришга чақирамиз!
Шуҳрат ПОЛВОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқимиз мустақиллигининг асосчиси, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан мотам тадбири бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Хотира — муқаддас туйғу. Бу фазилат инсоннинг маънавий қиёфасини белгилайди.
01 янв 1970
“Ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, – деб таъкидлади Президентимиз Шавкат Мирзиёев, – токи халқ давлатдан рози бўлсин.&n...
01 янв 1970
“Партия патронажи” лойиҳаси доирасида шаҳар, туман партия кенгашлари фаоллари чақирувлар асосида хонадонлар ва ташкилотларда бўлиб, Ўзб...