Миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий пойдевори

/
Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шаклланиш тартибини, сайлов тизимини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча амалдаги қонунларнинг асоси ҳисобланади.
1992 йил декабрда мамлакатимиз Асосий Қонунининг қабул қилиниши мустақил, суверен ва демократик давлат – Ўзбекистон Республикасининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилганлигининг ёрқин ифодаси бўлди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси том маънода миллий тараққиётимиз, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, фаровон ва осуда ҳаётимиз, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишларда эришилган ютуқларимизнинг ҳуқуқий асоси, халқимизнинг ёруғ ва порлоқ келажагига замин яратган Асосий Қонун, демократик суверен давлатимизнинг ҳурлик тимсоли, миллатимизнинг фахру ифтихори, ғурур ва шаъни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, бурч ҳамда масъулиятининг мустаҳкам кафолатига айланди.
Конституциямиз принциплари ва нормалари мазмун-моҳиятида нафақат ривожланган мамлакатлар, балки халқимизнинг кўп асрлик миллий-маънавий, маърифий қадриятлари, анъаналари, бой тарихий мероси, миллий давлатчилик ва ҳуқуқий-сиёсий тажрибалари ҳам ўз аксини топганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Конституциямизда қонун устуворлиги, унинг барча фуқаролар учун тенглиги, шунингдек, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинишининг ҳуқуқий принциплари белгилаб берилган. Бош Қомусимизнинг 15-моддасида “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”, 16-моддасида эса “Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”, деб белгилаб қўйилган.
Хулоса қилиб айтганда, Конституциямиз бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг, умуман, жамият ҳаётининг ҳуқуқий негизи сифатида ўзининг барқарорлиги ва ҳаётийлигини намоён этиб келмоқда.
Мадина ҚУРБОНОВА,
Тошкент шаҳар,
Учтепа тумани 9-сонли ДНИ нотариуси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Суд-ҳуқуқ соҳасида адолат тарозиси олдида ҳақнинг ҳақ, ноҳақнинг ноҳақ эканлиги ҳақида давлат номидан холис якуний сўзни айтувчи машаққатли касблар...
01 янв 1970
Барчамизга маълумки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 25 йил тўлади....
01 янв 1970
Деҳқон — ер султони, дейди доно халқимиз. Чиндан ҳам, ер билан тиллашган, унга меҳр берган киши борки, ўз олдига қўйган мақсадига эришади....
01 янв 1970
Ҳурматли “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти ходимлари, “тўртинчи ҳокимият”нинг жонкуяр вакиллари!...