Янги тузилма — янги куч

/
Партиявий ишларни тизимли равишда олиб бориш сиёсий кучнинг қуйи бўғинлари фаолиятини такомиллаштириш, ушбу таянч тузилмалар сони кўпайишига эришиш билан боғлиқ саналади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши томонидан бу муҳим вазифаларга катта масъулият билан қаралмоқда. Вилоятда кенг жамоатчилик ўртасида партия ғояларига ишончнинг ортиши, ўз навбатида, сиёсий куч сафларининг кенгайишига хизмат қилмоқда. Шунинг баробарида янги тузилган бошланғич партия ташкилотлари яна янги таянч бўғинлар сифатида сиёсий фаолиятга киришмоқда. Бу ижобий ҳолат, айниқса, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси қизғин давом этаётган шу кунларда қуйи партия ташкилотларининг ушбу сиёсий жараёнда ўз олдига қўйган вазифаларини амалга оширишда муҳим ўрин тутади.
Яқинда Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номли нашриёт қошида ҳам янги бошланғич партия ташкилоти тузилди. Шу мақсадда бўлиб ўтган йиғилишда партия фаоллари, нашриёт ходимлари иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Карим Бобожонов партиямизнинг инсонпарвар ғоялари, дастурий вазифалари ва бу борада амалга оширилаётган ишлар, илғор БПТлар ҳақида маълумот берди.
Нашриётда фаолият юритаётган бир гуруҳ партиядошларимиз янги БПТ тузиш, унинг сафида туриб сиёсий, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашиш, ҳудудни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиш хусусида фикр билдиришди. Вилоятда БПТлар сонини яна биттага кўпайтирган мазкур бошланғич ташкилотга муассаса директори Сурайё Мансурова раис этиб сайланди.
— Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари сафидан ўрин олганимдан мамнунман, — дейди янги сафдошимиз, нашриёт ходими Сабоҳат Баракаева – Бу, шубҳасиз, мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларда фаоллигимни оширади, мени юртимиз тараққиётига кўпроқ ҳисса қўшишга ундайди.
Тадбирда бошланғич партия ташкилотининг вазифалари белгилаб олинди. Сайлов кампаниясида бошланғич партия ташкилотлари партиянинг бошқа тузилмалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари, ҳар бир сафдошимизнинг бурч ва масъулияти хусусида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Олим ХЎЖАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун қишлоқдаги аграр ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти инновацион ғоя ва янги технологияларни жорий этишга қаратилганлиги билан қимматлидир...
01 янв 1970
Партиямиз мақсад ва ғояларининг кенг жамоатчилик орасига чуқурроқ кириб бориши, электорат манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги...
01 янв 1970
Маълумки, тиббиёт ходимлари Ўзбекистон “Адолат” СДП электоратининг кўпчилик қисмини ташкил қилади....
01 янв 1970
Вобкент туманида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий вазифаларини туман ҳаётига татби...