Ёшларнинг фаоллиги яққол намоён бўлмоқда

/
Тошкент дизайн касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Юнусобод туман кенгаши ҳамкорлигида “Сайлов ва ёшларнинг сиёсий фаоллиги” мавзусида тадбир ўтказилди. Партиянинг “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида ўтказилган ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, шаҳар партия кенгаши фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, коллежнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Давра суҳбатида миллий сайлов қонунчилиги асослари ҳақида сўз юритилди, жорий йилнинг 4 декабрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшларнинг Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқидан фойдаланиб, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши Ватанимиз келажаги учун алоҳида аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.
Анжуманда ёш сайловчилар “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов қонунчилигида белгиланган конституциявий ҳуқуқлари билан таништирилди. Сайлов жараёнида фуқаролар, хусусан, ёшларнинг ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиши учун кенг шароит яратилиши, тенглик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига қатъий амал қилиниши қайд этилди.
— Конституциямиз ва қонунларда белгиланган сайлов тўғрисидаги ҳуқуқий нормаларда ёшларга бўлган яна бир ғамхўрлик ўз ифодасини топганини айтиш жоиз, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов. — Мазкур нормалар ҳам ёшларнинг сиёсий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга, уларнинг ҳаётда, жамиятда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган.
Жумладан, Бош қомусимизнинг 117-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар”, деб таъкидланган. Бу модда фуқароларнинг, жумладан, ёшларнинг фаол сайлаш ҳуқуқини белгилайди. Шунга асосан бошқа қонунларда ҳам мазкур тартиб ўз аксини топган бўлиб, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларда Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалиги кафолатланган.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини ўттиз ёшгача бўлган ёшлар ташкил этлишини эътиборга олсак, бу имкониятлар орқали вояга етган ва мустақил фикрга эга баркамол ёш авлодга кенг ҳуқуқ ва эркинликлар яратилиб, улар қонун нормаларида акс этганини англатади.
— Сайловлар мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг энг муҳим сиёсий жараёнларидан бири саналади. Унда фуқароларимиз, айниқса, ёшлар очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ташкил этилган сиёсий жараёнда фаол иштирок этиши, ўзи истаган номзодга овоз бериш имкониятига эга бўладилар, — деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Одилжон Аманов. — Бу каби ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиш учун барча фуқаролар, айниқса, биринчи маротаба сайловда қатнашаётган ёшлар сайловга оид қонунчилик талабларини яхши билишлари ва унинг моҳиятини чуқур англаб етишлари лозим. Хусусан, 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида партиямизнинг ҳудудий кенгашлари томонидан мамлакатимизда кўппартиявийлик асосида ўтказилаётган сайловларнинг моҳияти, уларда ёшларнинг иштироки ва унинг аҳамиятига қаратилган тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Тадбирда сўзга чиққанлар сайловлар мамлакатимизнинг тақдирига, касбу коримиз, ёшимиздан қатъи назар, ҳар биримизга дахлдор масала эканлиги, шундай экан, Ватанимиз келажаги бўлган ёшларни юртимизнинг бугуни ва эртанги куни билан боғлиқ масала ҳал бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаоллик ҳамда масъулият билан иштирок этишга ундадилар.
Жонли мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшлар депутатлар ва мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда....
01 янв 1970
Пайшанба — Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш профилактика куни
01 янв 1970
Истиқлолимиз пойдеворини мустаҳкамлаган Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида жойларда турли тадбирлар...
01 янв 1970
Ижтимоий ҳимоя, адолат тамойилларини жамиятда қарор топтириш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар сир...