Муҳим сиёсий жараён: навбатдаги босқич

/
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Жумладан, 21 октябрь куни мазкур сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар қаторида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзодни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни топширишди.
Тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ваколатли вакили, Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов, Марказий аппарати бўлим бошлиқлари Ф.Эшонқулов, У.Расулов, етакчи мутахассис А.Эгамқулов ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга асосан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, партиянинг ваколатли вакили А.Рахмонов Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этди.
Ваколатли вакил бўлажак сайловда иштирок этиш ва номзод кўрсатиш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг жорий йил 17 сентябрь куни бўлиб ўтган VI Пленуми қарор қабул қилганлиги ҳамда 15 октябрдаги партиянинг VIII Қурултойида делегатлар томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Наримон Маджитович Умаровни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ партия номзодини қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тўплаш ишлари ҳам ҳудудий ва маҳаллий сайлов штаблари томонидан уюшқоқлик билан юқори савияда ўтказилганлигини қайд этди.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП ваколатли вакили “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 242-моддасига асосан сиёсий партия раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб ёзилган ариза ҳамда унга илова қилиб, партия Қурултойининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, Қурултой мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини Марказий сайлов комиссиясига тақдим қилди.
Марказий сайлов комиссияси вакиллари тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб, уларнинг қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилишини қайд этишди.
Ҳозирги кунда Марказий сайлов комиссиясида имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича экспертлар гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг таркибида Марказий сайлов комиссияси аъзолари, жамоат ташкилотларининг вакиллари, ички ишлар, адлия органларининг мутахассислари фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақаси асосий йўналиш сифатида устуворлик касб этади. ...
01 янв 1970
Маълумки, мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб ҳар томонлама пухта ўйланган, изчил ташқи сиёсат юритиб келмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Умумхалқ муҳокамалари асосида қабул қилинган ушбу дастуриламал ҳужжат шу кунларда кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда....