Участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди

/
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда округ ҳудудидаги участка сайлов комиссияларининг таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
 “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, участка сайлов комиссияси халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг тавсияси асосида округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 40 кун қолганида 5-19 нафар аъзо, жумладан, раис, раиснинг ўринбосари ва котибидан иборат таркибда тузилади.
Мазкур тартибга мувофиқ, вилоятдаги туман ва шаҳарлар Кенгашлари ўз ҳудудларидаги сайлов участкалари бўйича комиссиялар таркибини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясига тақдим этган.
– Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиялари таркибини қонунда белгиланган талаблар асосида кўриб чиқиб, вилоят ҳудудидаги 1030 сайлов участкаси бўйича комиссиялар таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди, – дейди 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев. – Вилоят бўйича участка сайлов комиссияларига 12 минг 335 киши жалб этилди. Уларнинг 4 минг 668 нафари хотин-қиздир. Аъзоларнинг 77,7 фоизи аввалги сайловларда сайлов комиссияларида фаолият кўрсатган, яъни бу борада муайян тажрибага эга. Мутахассислигига кўра, комиссия аъзоларининг 62 фоизи педагог, 7 фоизи иқтисодчи, 6 фоизи тиббиёт ходими, 3 фоизи муҳандисдир.
Мажлисда округ сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди.
Округ матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Ғ.ҲАСАНОВ,
ЎзА мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси айни кунларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қили...
01 янв 1970
Маълумки, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақаси асосий йўналиш сифатида устуворлик касб этади. ...
01 янв 1970
Мана, қирқ йилдирки, Афғонистонда қуролли тўқнашувлар, уруш ҳаракатлари тўхтамайди....
01 янв 1970
9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда....