МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА УЧРАШУВ

/
2016 йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори Жон Макгрегор билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача ахборот берди.
Марказий сайлов комиссияси ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. ЕХҲТ лойиҳалар координаторининг Тошкентдаги офиси “Ўзбекистон Республикаси сайлов амалиётини такомиллаштиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида мамлакатимизда сайлов амалиётини янада демократлаштиришнинг турли масалаларига бағишланган халқаро тадбир, анжуман ва семинарларни ташкил қилиш ҳамда ўтказишда фаол иштирок этди. Уларнинг ишида ЕХҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари иштирок этди.
Марказий сайлов комиссияси вакиллари Испания, Франция, Дания, Буюк Британия сайлов амалиёти билан яқиндан танишиш, хусусан, сайловчиларнинг ягона электрон реестрини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш имконига эга бўлди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда парламент ва Президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни юзасидан бир неча марта кузатув олиб борган. ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси шу йилнинг 11-14 октябрь кунлари Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясини юборишга қарор қилди.
— Сайлов санаси эълон қилинганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан салмоқли ишлар амалга оширилганининг гувоҳи бўлдик, — дейди Жон Макгрегор. — Бу ўринда комиссия томонидан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловни кузатиш учун биринчилардан бўлиб таклиф этилганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бюро экспертларининг мазкур жараёнда иштирок этиши келгусида ЕХҲТга аъзо барча 57 мамлакат учун қимматли тажриба бўлиб хизмат қилади, деб ҳисоблайман.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Б.БОЗОРОВ,
ЎзА мухбири
Joan 06:59, 14 октября 2016
Great post with lots of imntorapt stuff.
Jaelyn 22:23, 17 октября 2016
Thkans for taking the time to post. It's lifted the level of debate
<12>

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
 Бугунги кунда республикамизнинг қайси гўшасида бўлмайлик, халқимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига юксак масъулият билан тай...
01 янв 1970
Ўзбек халқининг ўзига хослигини, унинг миллий яхлитлигини кўрсатадиган ва ўзида миллат, халқ руҳини ифодалаган ҳолда дунёга танитадиган бебаҳо воси...
01 янв 1970
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, 2 та конституциявий қонунга ва 4 та қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонун жорий йил 1 апрелда...