Қуйи ташкилотларда тажриба алмашилмоқда

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши тизимида жорий йилнинг “Бошланғич партия ташкилоти йили” деб номланиши муносабати билан шаҳар ва туман кенгашларида ўқув-семинарлар ташкил этиб келинмоқда. Мазкур семинарнинг навбатдагиси Янгибозор туман партия ташкилотида бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарга маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят, туман партия кенгашлари раҳбарлари, БПТлар раислари ва партия ходимлари иштирок этдилар.
Дастлаб туман партия ташкилотининг фаолияти, меъёрий ҳужжатларни юритиш тартиблари кўздан кечирилди. Бу борада ижобий жиҳатлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Иштирокчилар мавжуд нуқсонлани бартараф этиш юзасидан керакли тавсиялар беришди.
Сўнгра тадбир иштирокчилари Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасидаги ҳамда туман “Хоразм” қишлоқ врачлик пункит қошидаги БПТларнинг иш фаолияти билан танишдилар. Ушбу БПТлар фаоллари томонидан бир қатор ибратли ишлар амалга оширилганлиги эътироф этилди. Шу билан бирга, айрим камчиликлар ҳақида таҳлилий фикрлар билдирилиб, зарур таклифлар қайд этилди.
Шундан сўнг семинарнинг иккинчи қисмига ўтилди. Тадбирни вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Манзура Назарқулова кириш сўзи билан очиб берар экан, мазкур ўқув-семинарлар партия ташкилотлари фаолиятини янада жадаллаштириш учун яна бир имконият яратиб бераётганини таъкидлади.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан сиёсий куч негизи бўлган бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ушбу тузилмалар сафини салоҳиятли, сиёсий-ҳуқуқий билимга эга бўлган янги аъзолар билан кенгайтириш, тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлигини кучайтиришда нималарга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида таклиф-мулоҳазалар ўртага ташланиб, фикрлашиб олинди. Партиянинг хар бир ходими ташаббускор руҳида фидойилик билан ишлаб сафдошларга намуна кўрсатиши зарурлиги таъкидланди.
— Ушбу ўқув-семинар амалиётда учраётган хато ва камчиликларни ўз вақтида тузатиш, партия ходимларининг иш тажрибасини ошириш, партия тизимидаги илғор ташкилотлар ходимлари билан ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда, — дейди туман партия ташкилоти иш юритувчиси Муножат Аҳмедова. — Сиёсий, ҳуқуқий билимларни бойитиш эса партия фаолларини масъулиятни янада чуқурроқ ҳис қилиб ишлашга ундамоқда.
Семинар сўнггида тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сиёсий партиялар фаолиятини, ғоя ва дастурий мақсадларини тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга....
01 янв 1970
Халқимиз саломатлигини асраш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича бир қатор муҳим масалалар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди да...
01 янв 1970
Сўнгги икки йилда соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
01 янв 1970
Очиқ эътироф этиш лозимки, партиявий фаолиятда амалий ёки тарғибот ишининг катта-кичиги бўлмайди. ...