Яна бир хайрли иш амалга ошди

/
“Тупроққалъа” қишлоғида халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Баҳодир Бобожонов сайловчилар билан учрашди. Унда “Хива”, “Хонқа”, “Гурлан” маҳаллаларида истиқомат қилаётган фуқаролар, ўқитувчилар ва ёшлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Депутат Б.Бобожонов истиқлол йилларида амалга оширилган туб ислоҳотларнинг самараси ҳақида сўз юритар экан, жумладан, Хоразм вилоятидаги янгиланишлар, соҳалар тараққиётига доир аниқ мисолларни келтириб ўтди. Сайловчилар ҳам Ҳазорасп туманида барпо этилган янги саноат корхоналари хусусида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир давомида депутат сайловчилар билан аввалги учрашувларда тилга олинган масалалар юзасидан қилинган ишлар хусусида батафсил тўхталиб, фуқароларни ўйлантириб келаётган муаммолар масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ечим топганини таъкидлади. Жумладан, хонадонлардаги томорқаларни суғоришда сув насосларининг таъмирталаблиги боис юзага келган муаммо бўйича Урганч насос станциялар бошқармаси бошлиғи номига киритилган депутатлик сўрови ижобий ечим топди, сув насослари таъмирланиб, муаммо бартараф қилинди. Яна бир хайрли ишнинг амалга оширилгани қишлоқ аҳлини хушнуд этди. Яъни депутатнинг саъй-ҳаракати билан ҳомийлар ёрдамида “Тупроққалъа” қишлоқ фуқаролар йиғини биноси капитал таъмирланди.
Учрашувда ҳудуддаги яна баъзи муаммо ва камчиликлар ўртага ташланиб, фуқаролар ўз таклифларини баён қилишди. Хусусан, сайловчилар “Тупроққалъа” қишлоғида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, қишлоқдаги бир қатор ички йўлларни таъмирлаш зарурлиги ҳақида қайд этишди. Депутат мазкур масалаларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда қонуний тартибда ўрганишини айтди.
Қишлоқ фаолларининг таъкидлашича, ҳомийларни жалб қилган ҳолда, “Тупроққалъа” қишлоғида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз кишиларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатишни ҳам депутат назардан четда қолдирмаяпти.
Иномжон МАДРИМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят кенгаши бош мутахассиси 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугунги кунда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги ўтказиб келинаётган сиёсий ўқувлар, семинар-тренинг ва учрашувлар ўз ижобий натижасини бераё...
01 янв 1970
Шу кунларда турли ижтимоий тармоқларда ва айрим оммавий ахборот воситаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори жорий йилнин...
01 янв 1970
Ишчи гуруҳ ўрганишларида МФЙ учун қурилиши мўлжалланган янги бино эътиборсиз қолиб, ташландиқ жойга айланиб бораётгани маълум бўлди. ...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳам...