Халқ ишончини оқлаш вакилнинг асосий вазифаси

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳларининг ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги иштироки” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент, Самарқанд вилоятлари, Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вакиллари иштирок этди.
Семинарда Президентимизнинг 2015 йилда парламент палаталари қўшма мажлисидаги маърузасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижросини таъминлашда партия депутатлик гуруҳларининг иштирокига асосий эътибор қаратилди.
Тадбир давомида маҳаллий вакиллик органларидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳларининг фаолияти танқидий нуқтаи назардан таҳлил этилиб, мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф қилиш юзасидан фикр ва таклифлар ўртага ташланди.
— Дастурий мақсад ва вазифаларимизни амалга ошириш ҳамда электорат манфаатларини ҳимоя қилишда, энг аввало, депутатлар корпусимизга таянишимиз барчага аён, — деди партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Улуғбек Расулов. — Айниқса, бу борада халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари зиммасида алоҳида масъулият мавжуд. Чунки улар ҳар бир ҳудуд ҳаёти билан яқиндан таниш, бевосита аҳоли ичида яшаб унинг туриш-турмушидан, ўйлантираётган масалалардан яхши хабардор.
Бироқ ана шу масъулиятни етарлича ҳис этмаётган депутатларимиз ҳам йўқ эмас. Буни айрим ҳудудларда депутатлик гуруҳлари томонидан сессиялар муҳокамасига электорат манфаатларига доир масалалар киритишда сусткашликка йўл қўйилаётганида ҳам кўриш мумкин.
Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан “Адолат” СДП дастурий мақсадлари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб, ижроия ҳокимиятининг тегишли органларига жами 430 га яқин депутатлик сўровлари чиқарилган бўлса, партия гуруҳлари ташаббуси билан 5 маротаба мансабдор шахсларнинг ахбороти эшитилди, доимий комиссияларда 11 та масала кўрилган бўлса, сессиялар кун тартибига 3 та масала киритилган. Табиийки, ушбу кўрсаткичлар биз олдимизга қўяётган мақсадлар даражасида эмас.
Албатта, депутатнинг, депутатлик гуруҳининг фаолияти самарали бўлиши, аввало, Конституция ва қонунларимизда белгилаб берилган ўз ҳуқуқ-ваколатларини, бурчларини чуқур англаган ҳолда уларни амалда қўллай олишига боғлиқ.
Семинарда партия ҳудудий кенгашлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг партиявий лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлиги, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги иштирокини янада такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
— Депутат – энг аввало халқ вакили. Ҳаёт ҳар куни бизнинг олдимизга янги вазифалар ва уларни ҳал этиш шартларини қўймоқда. Буни тўғри англаган ҳолда, депутатлик гуруҳимиз ва ҳудудий партия кенгашимиз ҳамкорлигида вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган аниқ иш режасини амалиётга татбиқ этаяпмиз, — деди халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Муҳиба Бобобекова. — Жумладан, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” лойиҳаси асосида “Мактаб ўқувчиларининг кийиниш маданияти, умумтаълим мактабларида асоссиз равишда ортиқча маблағлар йиғиш тўғрисида”ги масала атрофлича ўрганиб чиқилди ва ўтган йили ушбу масала халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилиб, тегишли қарор қабул қилинишига эришилди. Айни кунларда ушбу лойиҳа доирасидаги ишлар халқ депутатлари Нуробод, Тайлоқ, Ургут, Булунғур, Қўшработ, Нарпай ва Пастдарғом туман Кенгашларидаги депутатларимиз томонидан ҳам ўрганиб чиқилиб, туман Кенгаши сессияларида кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, партиянинг “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида Булунғур туман маҳаллий Кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш чора-тадбирларининг Булунғур туманидаги ижроси тўғрисида”ги масала атрофлича ўрганиб чиқилди. Депутатлик гуруҳи ташаббуси билан мазкур масала жорий йилнинг 30 июль куни халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши сессиясида муҳокама қилиниб, қарор қабул қилинишига эришилди.
Ҳозирги вақтда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисидаги” қонуни талабларининг Жомбой ва Тайлоқ туманларидаги ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан ишчи гуруҳи тузилиб, жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда.
Тадбир иштирокчилари халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг сессияга долзарб масалаларни киритиш борасидаги амалий тажрибаларини ўргандилар. Семинарда қайд этилганидек, партия депутатлик гуруҳлари фаолиятида эришилган натижалар билан бир қаторда, ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Депутатлар ўз сайлов округи манфаати билан бирга партия манфаатларини амалга оширишда фаоллик кўрсатишлари бугун долзарб масалага айланиб бормоқда. Депутатлик сўровларининг натижаси юзасидан ҳам депутатлар назоратни бўшаштирмаслиги лозим.
Иштирокчилар барча даражадаги депутатлик гуруҳларимиз учун ўтказиб келинаётган тизимли сиёсий ўқувлар, семинар-тренингларни янада самарали ташкил этиш, намунали фаолият юритаётган депутатларнинг иш тажрибасини оммалаштириш, депутатларнинг партия ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан амалий таклифлар билдиришди.
Семинар якунида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Дилором МАТКАРИМОВА,
“Adolat” мухбири
Ducky 06:16, 14 октября 2016
Thanks for sharing. Your post is a useful conboitutirn.
Butch 22:22, 17 октября 2016
You're on top of the game. Thanks for shinrag.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилоят бўлимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши вакиллари учун брифинг ташкил этилди....
01 янв 1970
2017 йил – Халқ билан мулоқотва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
Жорий йил ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда сенаторларнинг жойларда фуқаролар билан бўлиб ўтаётган ...
01 янв 1970
Партия депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳром Тоштемиров ҳам фаоллиги ва амалий ишлари билан сайловчилар меҳрини қозонмоқда. ...