Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити

/
— Онам билан аёллар учун кийим-кечаклар тикиб, бозорга чиқармоқчимиз. Лекин ушбу тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бизда алоҳида бино мавжуд эмас. Шу боис ўзимиз яшаётган турар жойда фаолиятни амалга оширсак бўладими?
К.Манзурова, Вобкент тумани
— Мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришни рағбатлантириш, уни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда.
Шунга кўра, бизнинг менталитетимизга мос бўлган тадбиркорликнинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли — оилавий тадбиркорлик жорий этилди ва унинг ҳуқуқий асослари яратилди.
“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, оилавий тадбиркорлик бу — оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида фойда олишга қаратилган фаолият ҳисобланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхона ҳисобланади.
Оилавий тадбиркорлик иштирокчилари — оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, қариндошлари ҳисобланади.
Оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, ишлаб чиқариш, хўжалик бинолари ва бошқа иморатлар оилавий корхона фаолияти амалга ошириладиган жойлар бўлиши мумкин.
Оилавий тадбиркорлик субъектларига бошқа тадбиркорлик субъектларидан фарқли ўлароқ бир қатор афзалликлар берилган.
Хусусан, оилавий корхона иштирокчиларига тегишли бўлган турар жойларни улардан оилавий корхона фаолиятида фойдаланиш мақсадида яшаш учун мўлжалланмаган жойларга айлантириш талаб қилинмайди.
Бундан ташқари, тадбиркорлар турар жойларидан бир вақтнинг ўзида истиқомат қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширсалар коммунал инфратузилма хизматлари, жумладан, электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.
Саволга Адлия вазирлиги масъул ходими
Улуғбек МАХМУДОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Қонуний никоҳда бўлмаган шахсларнинг фарзандлари дунёга келганда оталик қандай тартибда белгиланади?...
01 янв 1970
Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадаходжаеванинг “Ҳамдўстлик” қишлоғидаги учрашувлари фуқароларнинг парламент вакилларига бўлган ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига
01 янв 1970
Тошкент вилояти нафақат гўзал табиати ва унумдор ерлари, балки юксак иқтисодий салоҳияти, табиий ва инсоний ресурслари, ривожланган транспорт комму...