Инсон шаъни ва қадр-қиммати — олий қадрият

/
Бунёдкор халқимиз тарихан қисқа даврда улкан ютуқларни қўлга киритди, мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиб, иқтисодиёти тез суръатларда ўсиб бораётган давлатга айланди. Кенг қамровли ислоҳотлар самарасини ҳаётимиздаги ўзгаришлар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Истиқлол, энг аввало, инсон қадр-қимматини сарбаланд этди.
Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллигига бағишлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда мустақиллик ҳаётимизнинг маъно-мазмунини тубдан ўзгартириб, халқимизни қарамлик кишанларидан озод қилгани, топталган қадриятларимиз, дину диёнатимиз, ору номусимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, фаровон ҳаёт ва ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан қуриш йўлида беқиёс имкониятлар очиб бергани кенг тарғиб қилинмоқда.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига қўшилди, мазкур декларация қоидалари Конституциямиз, инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топди.
Бош қомусимизда Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний тамойилларга асосланиши, шунга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб амалга ошириши белгилаб қўйилган. Шу қоидалар асосида мамлакатимизда “Ислоҳот—ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун”, деган тамойил ҳаётга татбиқ этилди. Шу билан бирга, Конституцияда фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказмаслиги шартлиги тўғрисидаги қоида ҳам белгиланган.
Маълумки, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартибини янада такомиллаштирди. Қонун асосида юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинди. Ушбу соҳадаги қонунбузилиши учун жавобгарлик белгиланиб, давлат органларига, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш тартиби аниқлаштирилди. Мазкур қонун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини белгилади.
Умуман олганда, жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, унинг ҳуқуқларини олий қадрият сифатида эътироф этиш каби ғоялар ўз аксини топмоқда.
Бугун шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшаётган замонавий иншоотлар, таълим муассасалари, намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган турар жойлар, дам олиш масканлари, истироҳат боғлари, спорт комплекслари, равон йўллар — барча-барча бунёдкорлик ишлари инсон, унинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилмоқда.
Юртдошларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётгани ҳам эътиборга моликдир.
Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида устувор аҳамият касб этади. Мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар пировардида эзгу мақсадга — инсон манфаатларига хизмат қилади.
Мадина КУРБАНОВА,
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани 9-сонли ДНИ нотариуси
Lotta 16:45, 03 февраля 2017
In awe of that answre! Really cool!
Cannon 10:16, 05 февраля 2017
No more s***. All posts of this qutlaiy from now on

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбиясида умумтаълим мактаблари алоҳида ўрин эгаллайди. ...
01 янв 1970
Турмуш ўртоғим ва икки нафар вояга етмаган фарзандим билан 2011 йилдан буён ўзимиз қуриб олган уй-жойда истиқомат қилиб келамиз. ...
01 янв 1970
Бунёдкорлик иштиёқи, она Ватанимизни янада обод этиш истаги билан тинч-осуда ҳаёт кечираётганимиз ҳар биримизнинг қалбимизга ғурур ва қувонч бағишл...
01 янв 1970
Бугунги кунда одам савдоси жинояти дунё жамоатчилигини, ҳар бир давлатни ташвишлантириб келаётган муаммолардан бири саналади....