Рағбат истеъдодга қанот бағишлайди

/
Ёшлар тарбияси, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, интеллектуал салоҳиятли, инновацион фикрлайдиган, истеъдодли ёшларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон ҳудудий кенгаши фаолларининг ҳам диққат марказидаги масалалардан биридир.
Партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ижтимоий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган “Иншолар танлови”нинг ҳудудий босқичида олий ва ўрта махсус таълим даргоҳларида таҳсил олаётган юзлаб истеъдодли ёшлар иштирок этди.
Нукус шаҳрида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган тадбирда мазкур танловнинг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Е.Кунназаров ва халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, партия ҳудудий кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси У.Сейтжановалар мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ёш авлодни баркамол қилиб вояга етказишга қаратилган эътибор, бу борада бир қатор лойиҳалар амалиётга изчил йўналтирилгани хусусида батафсил сўз юритдилар.
Тадбирда “Иншолар танлови”нинг ҳудудий босқичида фаол иштирок этган иқтидорли ёшлар рағбатлантирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси партия кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
— Мустақиллик биз, ёшларга ўз тарихимиз ва миллий қадриятларимизни эмин-эркин ўрганиш, эркин фикрлаш ва ижод қилиш бахтини берган, — дейди танлов иштирокчиси, Нукус иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Абадан Сержанова. — Ёзган иншоларимизда она юртга меҳр-муҳаббатимиз, озод ва обод Ватанимиз гўзалликлари, орзу-мақсадларимизни чин дилдан ифодалашга ҳаракат қилдик.
Шарипа ТОРЕШОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Партиянинг сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллаши ва кенг омма ўртасида нуфузи ошишида маҳаллий Кенгаш депутатларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб ...
01 янв 1970
Бугунги тараққиёт даври барча соҳа вакилларидан доим фаол ва ташаббускор бўлишни, ўзига юклатилган вазифани лозим даражада уддалаш, одамларнинг ишо...
01 янв 1970
Электорат ишончини оқлашга астойдил интилаётган И.Худойбердиев ташаббуси билан маҳаллада артизиан қудуғи қазилиб, сув минораси барпо этилди....
01 янв 1970
Жорий йил ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда сенаторларнинг жойларда фуқаролар билан бўлиб ўтаётган ...