Маънавий-ахлоқий тамойиллар – фаолиятимиз мезони

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Одоб-ахлоқ комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг коррупцияга қарши кураш комиссияси, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш комиссияси, тендер ва махсус танлов комиссиялари аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Марказий аппарат масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ва вилоят кенгашлари фаоллари, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси ижодий жамоаси вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Одоб-ахлоқ қоидалари партиянинг Устав ва Дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришда партия аъзолари учун умумий маънавий-ахлоқий принципларни белгилаш, жамият ва партия тизимида сиёсий коррупциянинг олдини олиш, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат муносабатларида миллий қонунчилик талабларига риоя қилиш, низоли вазиятларнинг олдини олиш ёки томонларни муросага келтириш, барча даражадаги партия ходимлари иш фаолиятида амал қилиши лозим бўлган қоидаларни партия фаолиятига татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бугунги кунда партия Марказий аппарати ва ҳудудий кенгашларда одоб-ахлоқ комиссиялари тузилган ва улар ўз фаолиятларини ушбу қоидалар асосида олиб бормоқда.
Одоб-ахлоқ комиссияси раиси А.Раҳмонов партиянинг ҳар бир ходими ва аъзоси ушбу қоидаларда белгиланган меъёрларга оғишмай амал қилиши лозимлиги, шу билан бир вақтда жамиятда, айниқса, партия тизимида коррупцияга йўл қўймаслик, ҳар бир ишда, шу жумладан, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, тендер ва махсус танлов комиссияларининг фаолиятини ташкил қилишда қонунчиликка оғишмай риоя этиш, шунингдек, ахборот ва мафкуравий таҳдидлар авж олаётган айни даврда партиянинг ҳар бир аъзоси ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан хабардорлиги, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнига дахлдорлик ҳисси билан яшамоғи зарурлигини қайд этиб ўтди.
Йиғилишда партия тизимида қонунбузилиш ва коррупциянинг олдини олиш, жумладан, партиянинг молиявий фаолиятида ошкораликни, кадрларни танлашда очиқликни таъминлаш энг устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, йиғилишда партия тизимидаги коррупцияга қарши кураш комиссиясининг фаолияти ҳам таҳлил этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Одоб-ахлоқ комиссияси аъзоси Қ.Жўраев иштирокчиларга мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича яратилган қонунлар ҳамда республикамиз томонидан ратификация қилинган халқаро ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди. Коррупцияга қарши кураш соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг роли хусусида маълумот берди.
Шу билан бирга, жойларда қонунларнинг ижро этилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш партия депутатлик корпусининг асосий вазифаларидан бири эканлиги алоҳида қайд этилди. Айниқса, коррупцияга қарши қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг амалиётда қўлланишини чуқур ўрганиш ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда нафақат депутатлар, балки партиянинг ҳар бир фаоли масъул эканлиги қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Кадрлар комиссияси тўғрисида”ги Низоми талабларининг жойлардаги ижроси юзасидан ҳам фикр алмашилди. Партия тизимида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ушбу жараёнда холисликни таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатларга масъул раҳбар ходимлар қатъий амал қилишлари шартлиги таъкидланди.
Йиғилиш сўнггида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятига доир ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди ва муҳокама этилган мавзулар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Рустам АҲМАДАЛИЕВ,
«Adolat» мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг 26 май — 3 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг таклифига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбеки...
01 янв 1970
Ўрганишлар натижасида “Наврўз” ШФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси ачинарли аҳволг...
01 янв 1970
Мамлакатимизнинг ҳар жабҳада ривожланиб бораётганлиги, яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар кўламининг кенглиги бугун фуқаролар эркин ва фарово...
01 янв 1970
Наманганлик сафдошларимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий мақсад-вазифаларини амалга оширишда қатор нодавлвт нотижорат ташкилотлар...