Мурожаатлар ижобий ечим топмоқда

/
Шу йилнинг февраль ойида Фарғона вилояти адлия бошқармасига Тошлоқ туманидаги “75-сонли автокорхона” масъулияти чекланган жамияти раҳбари П.Ахунжановдан шикоят ариза келиб тушди. Аризачи “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаётганидан норози бўлган.
Шундан сўнг П.Ахунжановнинг мурожаати адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан батафсил ўрганилди. Аниқланишича, “75-сонли автокорхона” МЧЖ ва “Фарғонаазот” АЖ ўртасида транспорт хизмати кўрсатиш юзасидан шартнома имзоланган. Шунга кўра, автокорхона томонидан шартномавий мажбурият тўлиқ бажарилиб, транспорт хизмати кўрсатилган. Аммо “Фарғонаазот” АЖ 224 339 000 сўмлик хизмат ҳақини тўлашни пайсалга солиб келган. Вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур қарзни ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди. Суд “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда 219 339 000 сўм асосий қарз билан 11 216 000 сўм пеня, жами 235 559 000 сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди.
Албатта, бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни адлия органлари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, тадбиркорлик субъектлари, хусусий мулк эгалари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини ишончли таъминлаш ва шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш борасида муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.
Юқоридаги қонуннинг 4-моддасида мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Электрон мурожаат эса қонунчилигимизга киритилган янгиликдир. Шу боис бундай мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида ва қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши кераклигини эслатиш ўринли.
Агар рақамлар билан гапирсак, жорий йилнинг биринчи ярми мобайнида вилоят адлия бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан 390 та ариза ва шикоятлар, ҳукумат портали орқали эса 19 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 312 таси ҳал этилган.
Бундан ташқари, адлия бошқармасида 63 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари шахсан бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда таркибий бўлинма ходимлари томонидан қабул қилинди. Ўтказилаётган қабулларда нафақат жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳал этиляпти, балки уларга янги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳам батафсил тушунтириб борилмоқда.
Эътироф этиш керак, адлия органларида ташкил этилган “Ишонч телефони” ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг ишончли таянчига айланган десак, асло муболаға бўлмайди. Қўштепа тумани “Файз” ҚФЙда яшовчи фуқаро Расулжон Нўъмонжоновнинг мурожаати ҳам шулар жумласидандир. Р.Нўъмонжонов Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га сим қоққач, унинг бузилган ҳуқуқи тикланди. Гап шундаки, Расулжон тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, яъни чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ТИФ Миллий банкининг Марғилон филиалига 10 000 000 сўм миқдорида кредит сўраб мурожаат қилган. Мазкур ариза кредит бўлими бош мутахассиси Дилшод Раимбердиев томонидан қабул қилиб олинган. Аммо кредит ажратишни сунъий равишда кечиктириш мақсадида мурожаатни тегишли тартибда расмийлаштирмаган. Шу боис банк филиалига қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Оқибатда Д.Раимбердиев “ҳайфсан” интизомий жазосига тортилди. Энг муҳими, Р.Нўъмонжоновга имтиёзли кредит ажратилди.
Бир сўз билан айтганда, бу йўналишда амалга ошираётган ишларимиздан кўзланган мақсад битта – қонун устуворлигини таъминлашга эришиш ҳисобланади. Зеро, қонун устуворлиги таъминланган, инсон омили олий қадрият саналган жамиятда тараққиёт ҳам бардавом бўлади.
Хуршид УМАРОВ,
Фарғона вилояти адлия бошқармаси масъул ходими
Gerrilyn 17:25, 03 февраля 2017
Articles like this really grease the shafts of knewledgo.
Geralyn 10:16, 05 февраля 2017
That's a subtle way of thnnkiig about it.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тарих ва маданий ёдгорликларни хўжасизларча сақлаш тақиқланиши ҳақида эшитиб қолдим. Шу гап тўғрими?...
01 янв 1970
Атоқли давлат арбоби, ўзбек халқининг маданиятига улкан ҳисса қўшган таниқли адиб, Жиззахнинг асл фарзанди Шароф Рашидов мушкул даврда юртни бошқар...
01 янв 1970
Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун замонавий...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2017 йил 25-26 октябрь ...