]Депутат сайловчилар ҳузурида

/
Халқ депутатлари ўаллаорол туман Кенгаши депутати Дилфуза Одилова тумандаги “Тозауруғ” қишлоқ фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши фаоллари иштирок этган мазкур тадбирда мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида ўтказилаётган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларнинг аҳамияти, ҳудудда ободонлаштириш ишларини ташкил қилиб бориш ҳақида фикр-мулоҳаза юритилди. Истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, туман ҳаёти мисолида таҳлил этилди. Шу билан бирга, иштирокчилар дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тўхталиб, мафкуравий таҳдидлардан огоҳ бўлиш, тинчликни қадрлаш ҳаётий зарурат эканини таъкидладилар.
Учрашувда қишлоқ аҳолисининг яшаш тарзини янада яхшилаш, ёшларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгалари бўлиб етишиши, маҳалла ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини сақлаш борасида мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида амалга ошрилган ишлар хусусида алоҳида қайд этиб ўтилди.
— Депутат билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган, бу каби учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда, — дейди “Тозауруғ” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси ўулом ўайбуллаев. — Бу эса мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш имконини бераяпти.
Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва туман ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, партиямизнинг дастурий ғоялари ва уларни рўёбга чиқаришда депутатлар қандай ўрин тутаётгани хусусида ҳам маълумот берилди.
Очиқ мулоқотларга бой учрашувда сайловчилардан Абдуғаффор Эргашев, Донабой Суяров, Нигора Алибоева, Гулчеҳра Ўрозбоевалар қишлоқ ҳудудида янги иш ўринларини яратиш учун ишлаб чиқариш корхонаси қуриш, аҳоли учун маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўпайтириш, замонавий типдаги мактабгача таълим муассасаси ҳамда маҳалла гузари қуриш каби масалалар юзасидан тегишли таклиф ва мулоҳазаларни билдиришди. Депутат ушбу таклифларни ўрганиши ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришини таъкидлади.
Узоқбой РИСҚУЛОВ
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистонда ёки хорижда паспорт йўқотиб қўйилганида уни тиклаш, янгисини олиш тартиби қандай?...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенг...
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли сифатида ҳаётимизга жорий этилган мазкур механизм ҳақиқатан ҳам қи...
01 янв 1970
Айтинг-чи, қандай турдаги даромадлардан декларация асосида солиқ тўланиши керак?...